Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Уй шароитида мандарин етиштириш

Муаллиф Агроном 05.12.2020
Уй шароитида мандарин етиштириш

Болалигимиздан мандаринни Янги йил байрами рамзларидан бири сифатида биламиз. Байрам дастурхонини усиз тасаввур эта олмаймиз. Мандарин инсон кайфиятини кўтариши фанда ҳам исботланган. Унинг муаттар ҳиди ва ширин-нордон таъми ҳеч кимни беэътибор қолдирмайди. Мандарин шунчаки ширин мева эмас, организмимиз учун тенги топилмас витаминлар манбаи ҳамдир. Мандаринни нафақат бозордан сотиб олиш, балки уй шароитида тувакларда ҳам ўстириш мумкин.

Экиш учун уруғлар танлаш

Уй шароитида тувакда етиштириш учун мандариннинг дурагай (гибрид) данакчаларини танлаш мақсадга мувофиқ. Улар тезроқ униб чиқади, вақтли гуллайди ва ширин мевалар беради. Танланадиган данакчалар йўпқа, синган ёки учи қорайган бўлиши керак эмас. Бир тувакда етиштириш учун камида 5 мандарин уруғи экилиши лозим. Чунки экилган уруғларнинг барчаси ҳам ўниб чиқмайди.

Мандарин ўстириш учун солинадиган тупроқда торф бўлмаслиги лозим, чунки мандарин шўр тупроқни ёқтирмайди. Субстратни тайёрини дўконлардан олиш мумкин, бунда тупроқнинг ёрлиғида pH=6,5 -7 (нейтрал тупроқ) боридан танлаш керак. Ёки мустақил равишда 200 гр. яхши чириган чиринди, 200 гр. дарахт баргларидан ҳосил бўлган чиринди ва 100 гр. дарё қумидан қўшиб субстрат тайёрлаш мумкин.

Цитрус меваларни етиштиришда ягона қоида мавжуд — қанчалик тез уруғ ерга қадалса шунчалик тез униб чиқади. Шунинг учун мандарин данакчаларини қуритиб ўтирмай, олган заҳоти тупроққа 4 см чукурликка экиб қўйиш керак. Агар мандарин данакчаларини бирор сабаб туфайли вақтида экилмай қолса, уларни тупроққа ўтқазиш олдидан сувда 2-3 кун ивитиш зарур.

Экилган данакчалар ўниб чиқиши учун бир ойга яқин вақт талаб этилади. Данакчалар ўниб чиққунга қадар тупроқнинг намлиги ва ҳаво ҳароратини назорат қилиб туриш керак. Бунда мандарин ўстириладиган ҳона ҳарорати +20°C тушиб кетмаслиги, +25°C дан ошиб кетмаслиги таъминлаш зарур.

Мандарин дарахтчаларини уй шароитида парваришлаш

Мандарин дарахтчаларини парваришлаш уларнинг ёшига қараб фарқ қилади. Агар мандарин кўчати 5 ёшгача бўлса, бундай дарахтчаларни мунтазам суғориб турилади. Баҳор ойларида дарахтчаларни шамолдан пана жойга тоза ҳавога чиқариб туриш керак.

Агар мандарин гуллашни бошлаган бўлса, унда доимий парваришдан ташқари қишқи уйқу даври ҳам берилади. Бу даврда ҳароратни +10..12°C даражада ушлаб турилади ва камроқ суғорилади. Баҳор фасли бошланиши билан ҳаво ҳарорати кўтарилиб +16..18°C даражага етганда дарахтчалар гул чиқара бошлайди.

Данакчаларидан ўстирилган мандарин дарахтчалари 5-6 ёшлигидан мева бера бошлайди. Мевалари таъми, ҳиди данакчалари олинган дарахт меваларидан фарқ қилиши аниқ. Бу дегани янги дарахтчалари мевалари ширинроқ ва ҳўшбўйроқ бўлади.

Манба: botanichka.ru

[print-me]

мандарин
9
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Яхоб бериш қандай жараён?

15.01.2020

Нима сабабдан мевали дарахтлар мева қилмайди?

22.04.2020

Қишга мевали дарахтлардан ўтин тайёрлаш

14.10.2018

Мевали дарахтларни ўғитлаш меъёрлари ва муддатлари

17.01.2019

Малина экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

01.05.2020

Бодом кўчатларини экиш ва парваришлаш

27.04.2020

Чўл ўсимлиги саксовулнинг табиат учун фойдаси

12.01.2020

Ток кўчатлари қандай тайёрланади?

31.08.2018

Анор экиш ва парваришлаш

15.03.2018

Ўзбекистонда кўп етиштириладиган олма навлари

25.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.