Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Муаллиф Агроном 03.05.2020
Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Баҳорги плёнкали иссиқхоналарда кўкламги-ёзги оборотда қуёш ҳарорати таъсирида помидор етиштирилади. Республикамизнинг марказий вилоятларида кўчат март ўрталарида экилиб, ҳосили апрелнинг охирги ўн кунлигида етилади. Плёнкали иссиқхоналарда етиштириш учун помидорнинг тезпишар: «Перемога-165», «Талалихин-186» ва бошқа навлари тавсия этилади.

Плёнкали иссиқхоналарга экиладиган кўчатлар қишки очиладиган иссиқхоналарда тайёрланади. Уруғи январ бошида сепилади. Кўчатлар 60 кунлик бўлиб, уларнинг ярми шоналаганда экиш учун олинади. Кўчатлар пикировка қилиниб, 10Х10Х10 см катталикдаги гўнг чириндили кубикларда ўстирилади. Кўчат етиштириш усули худди қишки иссиқхона учун тайёрлашга ўхшайди. Фарқи шундаки, баҳорги кўчатлар экишдан олдин чиниқтирилади.

Кўчат лента усулида 2 қаторлаб экилади. Бунда лента оралиғи 80-90, лентадаги қатор ораси 50-60, қатордаги ўсимлик оралиғи 25-40 см қолдирилади. Ўсимлик вертикал шпалерга боғланади. Помидор тупига бир ёки икки пояли қилиб шакл берилади. Тезпишар навлар 3-4 шохи устидан, баланд ўсадиган ўртапишар навлар 5-6 шох тепасидан чилпинади. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-27°C, кечаси 10-12°C, ҳавонинг нисбий намлиги 60-70% бўлиши лозим. Ҳавонинг 32°C дан қизишига, намликнинг ортиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Шундай пайтларда иссиқхона яхшилаб шамоллатилади.

Мавсум давомида 3-4 марта қўшимча озиқ берилади. Ҳар бир озиқлантиришдан сўнг янги тупроқ сепиш, экин атрофини енгил чопиқ қилиш керак. Бериладиган минерал ўғитлар нисбатини белгилашда ўсув даври ҳамда тупроқ таркибидаги минерал моддалар ҳисобга олинади. Минерал ўғитлар маҳаллий ўғитлар билан алмашлаб берилади.

Макроэлементлар билан бир қатор мавсумда 2-3 марта микроэлементлар билан ҳам қўшимча озиқлантириш лозим (10 литрга г ҳисобидан): темир сулфат — 5, борат кислота — 3, мис сулфат — 3, руҳ сулфат — 3, аммонийли молибден сулфат — 2, калий перманганат — 3, кобалт сулфал — 2.

Манба: «Иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш ва юритиш», Ғ.А.Саматов, Ж.Й.Йодгоров, З.Т.Сиддиқов

[print-me]

иссиқхонапомидор
7
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Картошка куясининг ҳосилдорликка салбий таъсири

21.02.2020

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар

11.05.2021

Карам кўчати кассалликлари

26.01.2019

Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик учун кредит

12.08.2018

Иссиқхоналарда кўкатлар ўстириш

27.09.2018

Помидор кўчатларини ўтқазиш ва парваришлаш

29.04.2020

Занжабил (имбирь) етиштириш бўйича тавсиялар

08.10.2020

Республикамизда етиштириладиган тарвуз навлари

08.05.2021

Уй шароитида қўзиқорин етиштириш

08.10.2018

Аччиқ қалампир экиш ва парваришлаш

21.08.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.