Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Кунгабоқар етиштириш сирлари

Муаллиф Агроном 20.08.2018
Кунгабоқар етиштириш сирлари

Кунгабоқар – мураккабгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик, асосий мойли экинлардан бири. Ватани – Шимолий Америка. Ёввойи ҳолда ўсадиган кунгабоқарни испанлар Европага 1510 йилда келтирганлар. Дастлаб манзарали ўсимлик сифатида экилган.

Илдизи ўқ илдиз, яхши ривожланган, пояси тик ўсади, дағал, юқори қисми шохланади, бўйи 4 м га боради. Барги оддий, йирик, кетма-кет жойлашган, дағал туклар билан қопланган. Тўпгули саватча (диаметри 35–40 см) кўринишида бўлади. Саватча марказидаги гуллар ёйсимон, икки жинсли, четдагилари қизғиш-сариқ, тилсимон бўлади. Четдан чангланади. Меваси – писта, 4 қиррали, ранги оқ, кулранг, қора тусда бўлади.

Кунгабоқар уруғининг катталигига, мойининг миқдорига ва мағзининг чиқишига қараб 3 гуруҳга бўлинади:
  • Мойли кунгабоқар – пистаси майда, 1000 донасининг вазни 35–80 г, мағзи таркибида 53–63% мой бор.
  • Чақиладиган кунгабоқар – пистаси йирик, 1000 донасининг вазни 100–170 г, мағзининг таркибида 20–35% мой бўлади, поясидан силос ҳам бостирилади.
  • Оралиқ кунгабоқар – ҳамма кўрсаткичлари ўртача бўлади.

Кунгабоқар уруғи 4–6°C ҳароратда 10–15 кунда униб чиқади. Майсаси – 6°C совуққа бардошли (қисқа қорасовуқларга чидайди). Иссиқликка талабчан, ёруғсевар, қисқа кунли, қурғоқчиликка чидамли, намсевар ўсимлик. Соя жойда яхши ривожланмайди. Ўсув даври 80–140 кун бўлади. Озуқага талабчан, 1 тонна писта ва поябарг ҳосил қилиши учун 50–60 кг азот, 20–25 кг фосфор, 120–160 кг калий талаб қилади.

Кунгабоқардан, асосан, овқатга ишлатиладиган кунгабоқар мойи олинади. Силосбоп навларидан силос бостирилади, чиқиндиларидан шрот олинади. Кунжарасидан чорва молларига юқори сифатли озуқа сифатида фойдаланилади.

Кунгабоқар эрта баҳорда тупроқ ҳарорати 8–12°C га етганда ва такрорий экин сифатида кузги буғдой ва арпадан кейин экилади. Экишдан олдин ер текисланади. Ер ҳайдашдан олдин гўнг (20 т/га), азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар солинади. Экиш учун маҳаллийлаштирилган навлар уруғи кенг қаторлаб ва пунктир усулда 5–8 см чуқурликда экилади. Суғориладиган майдонларда кўчат қалинлиги 60 минг туп/га бўлиши лозим (1 га майдонга писта учун 5–8 кг, силос учун 35–40 кг уруғлик сарфланади).

Кунгабоқар уруғи экишдан олдин зараркунанда ва касалликларга қарши дориланади. Экишда маккажўхори экиладиган сеялкалардан фойдаланилади. Ўсув даврида қатор ораси 2–3 марта култивация қилинади, 5–6 марта суғорилади. Гуллаш даврида экинзорда асалари уялари қўйилса кунгабоқар гуллари яхши чангланади. Гуллаш даврида кўп сув талаб қилади. Суғориш меъёри 600–800 м3/га. Кунгабоқарнинг етилганлигини саватининг сариқ-жигаррангга кирганлигига қараб аниқлаш мумкин. Ҳосил дон комбайнларида махсус мослама билан ўриб олинади.

Навлари: Ўзбекистонда ВНИ-ИМК 8931, Чкалов гиганти навлари экилади.

Зараркунандалари: симқуртлар, сохта симқуртлар, кунгабоқар капалаги, кемирувчи тунламлар ва бошқалар.

Касалликлари: оқ чириш, кулранг чириш ва бошқалар, бегона ўтлардан шумғия жуда зарарлидир.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

кунгабоқар
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Томчилатиб суғориш тизимининг афзалликлари

05.01.2019

Қулупнай экиш учун маъқул пайт

17.03.2018

Иссиқхоналар қуриш ва улардан фойдаланиш

13.02.2019

Иссиқхонада бодринглар неча кунда пишиб етилади?

10.04.2020

Картошка куясининг ҳосилдорликка салбий таъсири

21.02.2020

Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

22.07.2018

Қовун экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

26.04.2020

Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

12.01.2019

Қовун қишга қандай сақланади?

05.12.2020

Дарахт ва ўсимликларга ёмғирнинг фойдаси

12.11.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.