Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Помидор кўчатларини ўтқазиш ва парваришлаш

Муаллиф Агроном 29.04.2020
Помидор кўчатларини ўтқазиш ва парваришлаш

Помидор ҳозирги кунга келиб ўзининг қимматли ва диэтик хусусиятлари сабабли бутун жаҳонда энг кенг етиштириладиган сабзавот экинларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунга келиб помидорнинг 1000 дан ортиқ турли-туман навлари яратилган бўлиб, улар очиқ ва ҳимояланган майдонларда етиштирилмоқда.

Юртимизда кўп тарқалган помидорнинг эртапишар: Дўстлик, Сахий, Шафақ, Севара, ўрта-эртапишар Тошкент тонги, Баҳодир, Шарқ юлдузи, Ситора, Авиценна, кечпишар Намуна навлари кўп тарқалган.

Помидорнинг эртапишар навлари юртимизнинг жанубий вилоятларида мартнинг 3 ўн кунлигида, ўрта ва кечпишар навлар апрельнинг 1-2 ўн кунлигида экилади. Марказий вилоятларда эртапишар навлар апрелнинг 1 ўн кунлигида, ўрта ва кечпишарлари апрелнинг 2-3 ўн кунлигида экилади. Шимолий вилоятларда эса эртапишар навлар апрелнинг 2 ўн кунлигида, ўрта ва кечпишарлари апрелнинг 3 ўн кунлигида экилади. Экилгандан кейин кўчатларни албатта суғориш зарур. Бир сотих майдонга экиш схемасига қараб 300-500 та кўчат сарфланади.

Кўчатларни экиш ва суғориш ишлари

Экиш учун 40-45 кунлик помидор кўчатлари танланади. Уларнинг пояси ва илдизлари дуркун ривожланган, барглари тўқ яшил тусда, соғлом бўлиши лозим. Касалликларга қарши курашиш учун уруғни экишдан олдин 48 соат давомида 50-52℃ ва 24 соат 80℃ қиздирилади.

Ўсимликларга биринчи ишлов бериш кўчатлар тутиб олгач, яъни экилганидан 10-12 кундан кейин бошланади. Бунда эгат ичи, пушта ва қатордаги кўчатлар орасидаги тупроқ юмшатилади. Биринчи парваришлашдан 12-15 кун ўтгач, иккинчи сув берилади. Тупроқ етилгандан сўнг яна бир бор чопиқ қилинади. Бунда ер бегона ўтлардан тозаланади, юмшатилади, тупроқ кўчатнинг атрофига босилади. Помидор мўл ҳосил бериши учун унинг илдизи жойлашган қатлам ҳаво билан таъминланган бўлиши керак. Бунинг учун сув эгат оралатиб қўйилгани маъқул.

Помидор сувга талабчан ўсимлик бўлиб, сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даври мобайнида 18-20 марта суғорилади. Сизот суви юза жойлашган ерларда 12-15 марта суғорилади. Куз бошлангандан кейин экин камроқ суғорилади. Помидор қийғос пишганда ёрилиб кетмаслиги учун ҳосил териб олингач, навбатдаги сув берилади.

Помидорда асосий зараркунандаларидан шира, оққанот, трипс, занг канага қарши Перфекто 17,5 сус.к.  қўлланилади. Ғўза тунламга қарши Аваунт 15% эм.к. (40 мл), Тайшин с.д.г. (10–12 г) препаратлари қўлланилади.

Помидор мевалари поясида тўлиқ пишиб қаттиқ бўлганда етилган ҳисобланади. Оч ёки тўқ қизил рангга кирган меваларни авайлаб, пояга шикаст етказмасдан синдириб олиш мумкин. Терилган помидорларни салқин жойга қўйиш лозим. Пишган помидор вақтида териб олинмаса поясидан оқиб тушади.

Манба: mehnat.uz

[print-me]

помидор
10
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қовоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

19.04.2020

Қишга пиёз сақлаш бўйича тавсиялар

28.10.2020

Полиз экинларини лалмикор ерларда етиштириш

12.11.2018

Аччиқ қалампир экиш ва парваришлаш

21.08.2018

Фермерларга ерлар қайта бўлиб берилади

11.01.2019

Мош экиш ва етиштириш

22.07.2018

Ерларни кузда шудгорлаш бўйича тавсиялар

23.10.2020

Саримсоқ пиёз экиш ва парваришлаш сирлари

18.10.2020

Такрорий экин сифатида кечки картошка етиштириш

23.05.2020

Помидор касалликлари ва уларга қарши кураш

10.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.