Қишга узум сақлаш усуллари

Миришкор боғбонларимиз қадим замонлардан буён етиштирилган узум ҳосилини сақлаш ва қиш фаслида истеъмол қилиш бўйича об-ҳаво табиий ўзгаришларига асосланган ҳолда иш олиб борганлар.

Узумларни кишга сақлашнинг оммалашган усули

Бунда кичик тахта яшиклар тагига газета қоғози ёзилиб, уларга узум бошлари зич ҳолда терилади. Сақлаш учун йирик донали ва меваси тоза ҳамда яхши пишиб етилган узум бошлари танлаб олинади. Улар зич ҳолда терилганида узум таркибидаги намлик узоқ сақланади.

Сақлаш учун узум ҳосили одатда, кузнинг об-ҳаво ҳарорати +20°С дан пастлаган ойларида йиғилади. Август ойининг бошларида сақлашга мўлжалланадиган узум бошларига қоғоздан карнай қилиб ўраб чиқилади.

Бу билан узумлар ёғилажак ёмғир ва тонгги шудринг намидан эҳтиёт қилиниб, меванинг табиий чанггини сақлаб қолишга эришилади. Узумнинг табиий чанги, яъни ўзига хос табиий пардаси унинг узоқ ва сифатли сақланишини таъминлайди. Узум яшикларга терилиб, омборга тахлаб қўйилгач, бир боғ қуруқ исириққа бир чой қошиқда олтингугурт қўшиб тутатиб қўйилади. Бу жараён ҳар ойда бир такрорлаб турилади. Бундан мақсад ёрилган узум доналари ёки қорайиб чиришига сабаб бўлган бактерияларни ўлдириб, майизга айлантириб, қотириб қўйишдир.

Узумларни сақлашда қўлланилаётган энг сўнгги усул

Бу усулда узум токдан узилмайди. Одатда токзорнинг атрофи девор билан ўралган бўлади ва ҳаво кириб айланиб туриши учун девор ўрталаридан эшик қўйилади. Ҳаво исиб кетган кунлари ёки кундузлари туйнуклар очиб қўйилади. Совиб кетганда ёки тунлари ёпиб қўйилади.

Бу усул учун одатда, сўриток девор бўйи қилиб тортилган бўлади. Ҳаво ҳарорати +5°С дан пасая бошлагач сўриток тепасидан полиэтилен плёнкаси тортилади. Ҳавонинг янада совиб борганида эса плёнка тепасидан хашак ва поя боғлари ташлаб қўйилади. Шунингдек, токзорнинг айрим жойларига электр лампочкалар ёқиб қўйиш ва иситгичлар ўрнатиб, умумий ҳароратни 0°С атрофида ушлаб турилиши зарур. Бундай ҳолатда, узум ўз бандида узоқ сақланади. Лекин узум зангининг чарчаб, келгуси йили ҳосил бермаслигага олиб келади. Аммо миришкорларимиз бу муаммонинг ҳам самарали ечимини топганлар. Бунинг учун ҳосилдор уч новданинг биридаги узум бошлари бутунлай узиб олиниб, келгуси йилга қўйиб қўйилади. Чарчаган новдалар эса баҳорда кесиб ташланади.

[print-me]

Related posts

Узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади

Узум ҳосилини йиғиб олиш бўйича тавсиялар

Гилос дарахтларига шакл бериш бўйича тавсиялар