Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Аҳоли хонадонларида бедана боқиш ва кўпайтириш

Муаллиф Агроном 13.05.2020
Аҳоли хонадонларида бедана боқиш ва кўпайтириш

Ҳозирги кунга келиб бедана боқиш ва кўпайтириш иқтисодий жиҳатдан яхшигина даромадли соҳага айланган. Бедана анча маҳсулдор бўлиб, модаси бир йилда 250-255 тагача тухум қўйиши мумкин.

Тухумдан чиққан полапонларнинг қарийб 70-80 фоизи яшаб кетади. Жуда тез ривожланади ва турли касалликларга бардошли. Тўғри, беданананинг вазни енгил, тухумлари ҳам майда. Аммо бедана гўшти ва тухумларининг ғаройиб шифобахш хусусиятлари сабабли унга доим талаб юқори.

Беданани хонаки тарзда боқиш ва парваришлашнинг ўзига хос томонлари бор. Аввало, уларни яхши ўрганиш зарур. Бу қушлар шовқинни ёқтирмайди. Чунки улар озодликда ўтлар қалин ва баланд ўсган жойларни макон тутишади. Шу боис ҳам бедана парваришланадиган қафасларни 3 томонидан шовқин ўтказмайдиган мато билан қоплаш мақсадга мувофиқ.

Бедана сақланадиган қафас елвизак эсадиган ва кучли ёруғлик тушадиган бўлмаслиги лозим. Қафас ичига уюм-уюм ҳашак солиш талаб этилади, беданалар уларнинг орасига кириб олишни яхши кўради. Вақти-вақти билан уларни янгисига алмаштириб туриш керак.

Беданаларни озиқлантириш меъёрлари

Катта беданалар бир кеча-кундузда 2-3 марта озиқлантирилади. Омихта еми таркибида дон-ун (арпа, сули, майдаланган маккажўхори унлари аралашмаси) — 60 фоиз, оқсилли аралашма (творог, майдаланган балиқ) — 35 фоиз ҳамда минерал аралашма (тухум пўчоғи, бўр) — 5 фоиз бўлиши мақсадга мувофиқ. Одатда беданаларга соя ва кунгабоқар шроти (кунжара) бериш мумкин, аммо чигит кунжарасини бермаслик зарур.

Тухумдан чиққан полапонлар дастлабки ҳафта мобайнида бир кеча-кундуз 5 мартагача озиқлантирилади. Бир ярим ойлик бўлгунига қадар секин-аста камайтирилиб, 2 марта озиқлантиришга ўтилади. Ёз ойларида эса қушларнинг ҳар бирига қўшимча равишда кунига ўртача ўн грамм атрофида майдаланган барра ўт ҳам бериш тавсия этилади. Идишида ҳамиша тоза сув бўлиши лозим.

Икки ойлик бўлганидан сўнг беданаларининг вазни ўсишдан тўхтайди. Бу пайтда нар беданаларнинг оғирлиги 400 граммгача етиши мумкин.

Кўп тузум олишни кўзлаганлар учун бир квадрат мертлик майдонда 50 тагача бедана боқиш тавсия этилади. Бедана тухумларни совуққа таъсирчан, шу боис ҳам уларни тезроқ иссиқроқ жойга ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Одатда битта бедана саккиз ой боқилади. Шундан олти ой давомида тухум олинади, саккиз ойдан сўнг гўштга сўйилади. Битта бедана олти ой давомида тахминан 130 тача тухум беради. Буни беданалар сонига кўпайтириб, даромадни чамалаш мумкин.

Манба: «Парранда боқиш бўйича тавсиянома», Рўзиев Р.И., Рахматуллаев П., Арифжанов З.К.

[print-me]

бедана
7
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Туяқуш боқиш ва кўпайтириш

22.07.2018

Бедана кўпайтириш усуллари

08.09.2018

Ғоз жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

05.12.2018

Сесарка жўжаларини ўстириш

07.02.2019

Ўрдак боқиш бўйича тавсиялар

18.07.2018

Юртимизда кўпайтириладиган ўрдак зотлари

12.04.2019

Паррандаларнинг гўшт маҳсулдорлиги

03.02.2019

Беданаларда учрайдиган касалликлар ва уларни даволаш

09.01.2020

Паррандаларда учрайдиган жиғилдон яллиғланиши касаллиги белгилари ва даволаш

24.01.2019

Уй шароитида курка боқиш сирлари

29.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.