Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

“Фермерлар мактаби”га қабул бошланди

Муаллиф Агроном 01.05.2021
“Фермерлар мактаби”га қабул бошланди

Фермерлар мактаби – Агробанк ташаббуси билан яратилган Ўзбекистондаги илк қишлоқ хўжалигида замонавий билим ва малака берадиган янгича ўқув дастуридир.

Бунда тингловчилар қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, жорий бизнесини замонавий асосда ташкил этиш бўйича маҳорат дарсларини ўтайдилар.

Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш сирлари, мўл ҳосил олиш учун уруғ ва ўғитларни танлаш, чорва молларини парваришлаш, самарали бизнес режа тузиш асослари, етиштирилган маҳсулотларни замонавий маркетинг усуллари орқали сотишни ўрганиш каби ҳам амалий, ҳам назарий билимлар айнан шу ерда ўргатилади.

Дарслар жаҳон стандартларига тўлалигича жавоб берадиган ўқув аудиторияларида қишлоқ хўжалигида тажрибага эга ўқитувчилар ва илмий мутахассислар, муваффақиятга эришган тадбиркорлар, бизнес йўналишлар бўйича тренер ҳамда банк мутахассислари иштирокида ўтказилади. 

Ушбу ўқув дастури қишлоқ хўжалигида илк замонавий дастур сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети ва Андижон агротехнологиялар институтлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Таълим йўналишлари – чорвачилик, паррандачилик, сабзавот ва полизчилик, иссиқхона хўжалиги ҳамда бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик дарслари. Ўқиш дастури эса ҳам назарий, ҳам амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилади. Амалий дарслар тажриба участкалари ва йирик қишлоқ хўжалиги корхоналарида ўтилади.

Фермерлар мактаби бир пайтнинг ўзида республикамизнинг 5 та ҳудудида (Тошкент, Андижон, Самарқанд, Термиз ва Нукус шаҳарларида) тингловчиларга ягона стандартлашган таълим дастурини тақдим этади. Таълим олиш билан боғлиқ барча харажатлар Агробанк томонидан молиялаштирилади.

Қуйидаги манзиллар орқали фермерлар мактабида ўқиш ҳақида батафсил маълумот олишингиз ва ўқиш учун сўровнома тўлдиришингиз мумкин.

Шошилинг, тингловчилар қабул сони чекланган! Ҳужжатлар жорий йил 12 май санасига қадар қабул қилинади.

  • Фермерлар мактаби веб-cайти: fermermaktab.uz
  • Телеграм: @fermerlar_maktabi_bot
  • Маълумот учун телефон рақамлари: +99895 500-80-10, +99895 500-80-01

Манба: kun.uz

[print-me]

4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Сигирларнинг кетоз касаллиги ва унинг олдини олиш чоралари

17.01.2021

Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани...

17.06.2021

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноати янгидан барпо этилади

12.07.2019

Органик маҳсулотлар, хомашёлар ва ўғитларга қўйиладиган талаблар белгиланди

23.11.2020

Хитойга анор экспортига йўл очилди

04.11.2019

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш тўғрисида бир қатор таклифлар...

30.12.2018

Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2019» кўргазмаси бўлиб ўтади

06.03.2019

Ўзбекистонда 2019 йилда 3,5 миллион тоннадан кўпроқ сабзавот...

19.04.2019

Балиқчилик хўжаликларига янги имтиёзлар берилади

07.11.2018

Аҳолига имтиёзли шартларда ер ажратилади

04.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.