Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Чилонжийдани уруғидан кўпайтириш

Муаллиф Агроном 15.12.2020
Чилонжийдани уруғидан кўпайтириш

Чилонжийда уруғидан, илдиз бачкиларидан, илдиз қаламчаларидан ва бўлинган кўчатлари орқали кўпайтирилади. Чилонжийданинг йирик мевали навлари асосан вегетатив усулда кўпайтирилади, чунки улар нормал ривожланган уруғга эга бўлмайдилар. Чилонжийданинг майда мевали ёввойи турларининг уруғларини униши энг юқори бўлиши кузатилган. Майда мевали ёввойи турларнинг ниҳоллари маданий навлар учун яхши пайвандтаг ҳисобланадилар.

Чилонжийда уруғларини экишнинг энг мақбул муддати — ноябр ойи деб ҳисоблайди. Баҳорда чилонжийда уруғларини экиш учун уларни иссиқ стратификация (30 кун) қилиниши зарур, уруғлар нам яхши тупроққа 2-4 см чуқурликда экилади. Уруғлар 9-25 кундан сўнг униб чиқади. Ниҳоллар униб чиққандан сўнг уларни бегона ўтлардан тозалаб туриш лозим, акс ҳолда улар ниҳолларни тўсиб қўйиб, ўсишини қийинлаштиради. Иккинчи-учинчи ҳақиқий барглар пайдо бўлиши билан улар сийраклаштирилади. Сийраклаштиришда суғуриб олинган ниҳоллар бошқа қаторларга экилади.

Чилонжийда уруғи соғлом дарахтда етилган мевалардан тайёрланади. Чилонжийда пашшаси билан зарарланган мевалардан терилган уруғларнинг униш даражаси паст бўлади. Сабаби улардан сифатсиз уруғлар шаклланади.

Мева пўстлоғи қизаргач, лекин ичи кўк, бармоқ билан босилганда мева эти эзилмайдиган пайтида уруғлар тўлиқ физиологик пишиб етилган хисобланади. Бармоқ билан босилганда мева эти эзилса, бундай мевалардан тайёрланган уруғлар экиш учун яроқсиз хисобланади.

Майда мевали чилонжийданинг 6-7 кг меваларидан 1 кг уруғ чиқади. 1 кг уруғларда 3,5-4,5 минг дона уруғ бўлади, уларнинг униш қобилияти 80-95 % ни ташкил этади. 1 гектар кўчатзорга 80-150 кг уруғ-данаклар зарур бўлади.

Ажратиб олинган уруғлар қуруқ, соя, яхши шамоллатиб туриладиган жойларда қуритилади ва стратификация қилингунга қадар қуруқ ҳолатда сақланади. Хона яхши вентиляцияга эга бўлиши керак. Қуруқ мевалардан данагини осон ажратиб олиш учун, уларни 1,5-2 кун оддий сувда ивитилади. Сув 1-2 кун давомида алмаштириб турилади. 2-3 кундан сўнг сув бутунлай тўкиб юборилади ва қолган мевалар яна 2-3 кун бочкада қолдирилади.

Сўнгра ивитилган мевалар ғалвирдан ўтказилиб уруғлари ажратилади. Уруғлар сувда ювилади, қуритилади ва стратификация қилинади. Агар уруғлар қуруқ ҳолатда бўлса, улар стратификация қилинишдан аввал 2-3 кун сувда ивитилади. Cтратификация ноябр охири-декабрда, лекин экишгача камида 1,5-2 ой қолганда ўтказилиши керак.

Стратификация йирик донадор дарё қуми билан 1:3 нисбатда (1 қисм уруғ 3 қисм қум) ўтказилади. Кичик партиядаги уруғлар ёғоч яшикларда стратификация қилинади. Қум органик қўшимча бирикмалардан холи бўлиши керак, акс ҳолда қумда моғор замбуруғлари ривожланиши мумкин.

Чилонжийда уруғлари униши учун юқори ҳарорат зарур. Шунинг учун улар қуми билан биргаликда 15-20 кун экишга қадар +20+25°C ҳароратда сақланади. Чилон уруғлари баҳорда (март охири-апрел бошлари) яхшилаб ишлов берилган ва қизиган тупроққа 20-30% унган уруғлар экилади.

Ер майдони тайёрланган бўлса уруғларни кузда экса ҳам бўлади. Чилонжийда уруғлари юқори агротехник фонда парваришланиши керак, уруғлар бир қатор қилиб, чуқурлиги 3-4 см қилиб экилади.

Тупроқда намни сақлаш ва қатқалоқ бўлишини олдини олиш мақсадида уруғ экилган қатор опилка билан мулчаланади. Баҳорда чилонжийда уруғларини экиш учун уларни иссиқ стратификация (30 кун) қилиниши зарур. Сўнгра уруғлар нам яхши тупроққа 2-4 см чуқурликда экилади. Уруғлар 9-25 кундан сўнг униб чиқади. Ниҳоллар униб чиққандан сўнг бегона ўтлардан тозалаб турилади, акс ҳолда улар ниҳолларни тўсиб, ўсишини қийинлаштиради.

Чилонжийда ниҳоллари дастлабки даврда нимжон бўлиб секин ўсади. Иккинчи-учинчи ҳақиқий барглар пайдо бўлиши билан улар сийраклаштирилади. 20-25 см оралиқда 1 тадан ниҳол қолдирилади. Сийраклаштиришда суғуриб олинган ниҳоллар бошқа қаторларга экилади. Вегетация даврида ниҳоллар 12-13 маротаба суғорилади.

Манба: «Чилонжийда — истиқболли шифобахш ўсимлик», Э.Т.Ахмедов, Э.Т.Бердиев

[print-me]

0
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонда етиштириладиган анор навлари

22.11.2018

Шафтоли мевасини узоқ масофага сифатли етказиш

31.01.2019

Анжир меваси етиштириш бўйича тавсиялар

14.06.2020

Учқора майизини етиштиришнинг нозик жиҳатлари

20.09.2018

Ўзбекистондаги кўп экиладиган гилос навлари

13.03.2019

Қишга узум сақлаш усуллари

01.12.2018

Узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади

02.08.2021

Нима сабабдан мевали дарахтлар мева қилмайди?

22.04.2020

Нок кўчатларини экиш ва парваришлаш сирлари

05.05.2020

Тут дарахтларини парваришлаш

05.10.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.