Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

Органик маҳсулотлар, хомашёлар ва ўғитларга қўйиладиган талаблар белгиланди

Муаллиф Агроном 23.11.2020
Органик маҳсулотлар, хомашёлар ва ўғитларга қўйиладиган талаблар белгиланди

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси 18.11.2020 йилдаги “Органик маҳсулотлар ва хомашёлар ҳамда органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 729-сон қарорни қабул қилди.

Қарор билан Органик маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Босқичлар, масъул шахслар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда субъектларга доир маълумотлар базасини реестрда рўйхатдан ўтказиш схемаси келтирилади.

Шунингдек, Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди. У ушбу масулотларнинг хавфсизлигига, ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга, йўқ қилишга, қайта ишлашга ҳамда сотишга қўйиладиган талабларни белгилайди ва 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.

Ўғитларни қадоқлаш ва тамғалашга қўйиладиган талабларга алоҳида боб бағишланган. Шунингдек, мувофиқликни баҳолаш, органик ва органик-минерал ўғитларни идентификациялаш, мувофиқликни тасдиқлаш, миллий белги билан тамғалаш тартиб-таомилларига бағишланган бўлим ҳам мавжуд.

Техник регламент талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.

Низомда:
  • ўғитлар ва уларни ишлаб чиқариш хом ашёсидаги (маҳсулот ва концентратлардаги) табиий радионуклидларнинг чегаравий рухсат этилган концентрацияси;
  • чорвачилик чиқиндилари асосида ишлаб чиқариладиган органик ўғитларнинг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
  • ўғитларнинг токсикологик, ветеринария-санитария, гигиеник тавсифларига қўйиладиган талаблар;
  • гўнг, тезак асосидаги ўғитларнинг физик-кимёвий, механик ва аргокимёвий кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар;
  • ўсимликшунослик ва ўсимлик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида органоген чиқиндилар асосида ишлаб чиқарилган органик ўғитларнинг токсикологик, радиологик, фитосанитар хусусиятларига қўйиладиган талаблар;
  • оқиб чиққан сувларнинг хавфсизлиги ва унумдорлигига қўйиладиган талаблар тасдиқланган.

Ҳужжатда органик (органик-минерал) ўғит давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиб-таомиллари, органик ва органик-минерал ўғитлар учун хавфсизлик паспортини тузиш қоидалари белгиланди, унинг тузилмаси айтиб ўтилган.

«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ техник регламентларнинг амалга киритилиши билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик тусини йўқотади ва қўлланилишида ихтиёрийлик касб этади.

«Ўзстандарт» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда органик ва органик-минерал ўғитларни стандартлаш тўғрисидаги қоидаларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиши ва ихтиёрийлигини таъминлаши керак.

Манба: yuz.uz

[print-me]

1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этиш зарурлигини билдирди

10.12.2019

Ўзбекистонда шоличилик кластерлари ташкил этилади

17.12.2019

Тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган майдонлар ер солиғидан...

12.04.2019

Пахта терими учун меҳнат ҳақи миқдорлари тасдиқланди

18.09.2019

Хивада «Қовун сайли» фестивали бошланди

14.08.2019

Республикада паррандачилик кластерлари ташкил этилади

19.11.2018

Россияга экспорт қилинадиган ҳўл меваларга ҚҚС камайтирилди

09.01.2020

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноати янгидан барпо этилади

12.07.2019

Давлат сотиб оладиган бошоқли доннинг миқдори ва нархлари...

16.06.2020

Республикамиз ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

30.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.