Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қорамолларнинг симментал зоти хусусиятлари

Муаллиф Агроном 08.01.2020
Қорамолларнинг симментал зоти хусусиятлари

Симментал зотли қорамоллар Швейцария, Италия, Франция, Австрия, Болқон мамлакатларида тарқалган. АҚШ, Канада, Аргентина, Англия ва бошқа мамлакатларда симментал зоти гўштдор зотли моллар билан чатиштиришда фойдаланилмокда. Улардан олинган биринчи авлод дурагай моллар юқори ўсиш қувватига эга бўлиб, она зотли молларга нисбатан тирик вазни юқори ҳамда гўшт нимталари кам ёғли бўлади.

Кўпчилик мамлакатларда симментал зотининг сут ва гўшт йўналишдаги хиллари урчитилмоқда. Молларнинг асосий туси малла, малла-ола, қизил-ола бўлади. Симментал зотли сигирлар йирик, танаси мутаносиб тузилган, суяги мустаҳкам, калласи катта, пешонаси кенг, бўйни ўртача узунликда, кўкраги чукур (67-70 см), орқаси ва бели кенг, тананинг кет қисми узун ва кенг, мускуллари яхши ривожланган, териси қалин, елини юмолоқ ва косасимон, сўрғичлари катта конус ва цилиндрсимон шаклда бўлади.

Янги туғилган бузоқларнинг вазни 35-45 кг, 6 ойлигида 190-200 кг вазнга эга бўлади. Сигирлар вазни 550-600 кг, букалар вазни 850-1000 кг га етади. Моллар бўрдоқига қўйилганда тез семиради ва юкори сифатли гўшт беради. Ёш моллар жадал парваришлашда ва бўрдоқилашда кунига ўртача 800-1100 граммдан семиради. Новвосларнинг сўйим чиқими 56-58 фоизга, бўрдоқиланган катта ёшдаги молларники эса 64 фоизгача боради.

Сигирларнинг сут махсулдорлиги уларни озиклантириш меъёрига караб ҳар хил бўлади. Швейцарияда назорат подаларидаги сигирларнинг ўртача сут соғими 4036 кг ва ёғлилик даражаси 3,9 фоиз га етади.  Австрияда эса бу кўрсатгич 3913 кг ва 4,07 фоизни ташкил этади.

Австрияда «Меди 64573» лакабли рекорд қўйган сигирнинг сут соғими 9224 кг, ёғ микдори 4,91 фоизни ташкил этган. Россия ва Украинада парвариш қилинган сигирлар ичида энг маҳсулдорлари «Рябушка-1854» тўртинчи лактациясида 14541 килограмм сут берган. Унинг ёғлилик даражаси 3,83 фоиз бўлган.

Симментал зотли қорамоллар устида олиб борилаётган селекция ишларининг мақсади йирик жуссали серсут моллар яратишдир. Симментал зоти бир канча мамлакатларда гўштдор зотлар яратиш режасида бошқа зотлар билан чатиштирилмоқда.

Манба: «Қорамолчилик», У.Н.Носиров

[print-me]

қорамолсигир
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Чорва моллари экинзорга тушса қандай жазо тайинланади?

23.01.2019

Қорасон касаллиги қарши кураш чоралари

25.03.2020

Сигирларнинг бўкиб қолиши ва уни даволаш

11.04.2020

Қуёнларни қишда болалатиш

18.02.2019

Қуёнларни урчитиш усуллари ва тақвими

20.01.2020

Сигирлар сут маҳсулдорлиги нималарга боғлиқ?

08.06.2020

Қуёнларнинг совет шиншилласи зоти

10.03.2019

Совлиқларни қўзилатиш ва қўзиларни ўстириш

17.11.2018

Қўчқорларни бурдоқига боқиш бўйича тавсиялар

15.05.2020

Соғлом қуён харид қилиш бўйича тавсиялар

06.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.