Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Картошкани иккиҳосилли экин сифатида етиштириш

Муаллиф Агроном 03.01.2020
Картошкани иккиҳосилли экин сифатида етиштириш

Ўзбекистонда картошкани иккиҳосилли экин сифатида ўстириш, яъни эртаги картошка янги ҳосилини ковлаб, ёзда қайта экиш йўли билан бир йилда 2 марта ҳосил олиш масаласи катта аҳамиятга эга.

Иккиҳосилли экин асосида етиштирилган туганаклар йирик, силлиқ ва рангдор бўлиб, яхши сақланади. Кеч нишлайди, ўсув даври эса узоқ давом этади. Чунки, картошка иккиҳосилли экин сифатида ёзда янги ковлаб қайта экилган туганакларидан ўстирилганда, ҳосилнинг шаклланиши салқин ойларга (сентябрь–октябрга) тўғри келади.

Картошканинг янги ковланган туганакларини тиним давридан чиқаришнинг кимёвий, айниқса, физикавий усулларидан фойдаланилганда қўшимча меҳнат сарфлашга тўғри келади. Бундан ташқари, бу усуллар ҳамма навларда ҳам кутган натижани бермайди.

Шунинг учун биринчидан — тиним даври қисқа ёки уни бузиш учун сунъий усуллардан фойдаланиш зарурати бўлмаган иккиҳосилли экинга мос навларини яратиш; иккинчидан — картошкани қисқа муддатда тиним давридан
чиқариб, тўла ва қийғос ўсимликлар олишни таъминлайдиган ўстирувчи ва нишлатувчи стимуляторларни ишлаб чиқиш амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга.

Картошка иккиҳосилли экин сифатида ўстирилганда, ўсимликнинг морфологик белгилари ва биологик хусусиятларининг сезиларли ўзгаришига олиб келади. Янги ковлаб қайта экилган уруғлик туганаклар секин ва бирин-кетин кўкаради. Кўкарган ўсимлик ер устки қисми яхши ривожланмаган майда ва барг сатҳи катта бўлмаган 1-2 та поя ҳосил қилади. Бошқа хусусияти — ўсимлик кўкаргач жадал ўсиб, ривожланади, туганак тугиш эрта бошланади. Иккиҳосилли экин морфологиясидаги фарқ шундаки, столонлар жуда қисқа бўлиб, туганаклар уя бўлиб ғуж жойлашади. Ҳар бир тупдаги туганаклар сони 5-8 тадан ошмайди. Вазни йирик, кўринимли бўлади.

Ёзда янги ковлаб олинган туганаги билан экиб, икки ҳосил олишга: Сантэ, Марфона, Ликария, Симфония, Аринда, Арнова, Аладин, Каратоп, Севиля, Мемфис, Баҳро-30, Қувонч-16/56 м, Яроқли-2010 навлари яроқли ҳисобланади.

Бу навлар экилган эртаги пайкали тўлиқ гуллагач, 20-25 кун ўтгандан сўнг (15-25 июнда) палаги махсус косилка ёки КИР-1,5 ёрдамида ўриб ташланади. Ёки гектарига 15-20 килограмм магний хлорат 500-600 литр сувда эритилиб, десикация қилинади.

Палаги ўриб ташланган ёки десикация қилинган уруғлик пайкал ҳосили 20-25 июнларда ковлаб олинади. Ва 1-2 кун ичида вазни 30-80 граммлик туганаклар кертилади. Вазни 80 граммдан зиёдлари эса 2-3 бўлакка бўлиниб, 30-35 килограммдан қилиб тўр халталарга солинади. Уруғлик туганакларни кесиш, кертиш ва тўрларга жойлаш билан бирга, нишлатувчи ва ўстирувчи моддалар эритмаси тайёрланади.

Ковлаб қайта экилаётган туганаклар унувчанлиги ва ҳосилдорлигини оширишда янги истиқболли ва республикамизда мавжуд ўстирувчи стимуляторлардан (ППК-1, Рослин кабилардан) фойдаланиш ҳамда эртаги картошка палаги гуллагач 20-куни уни ўриб ташлаш, айниқса десикация қилиш мақсадга мувофиқ.

Экиш муддати 25-30 июн — 10 июлдан кечикмаслиги шарт. Экиш чуқурлиги 8-10 см, қалинлиги эса ҳар гектарда 70-93 минг туп бўлиб, 70х20 сантиметр схемада экилади. Янги ковлаб, қайта экилган туганаклардан ўсимликлар 30-35 кундан сўнг пайдо бўлади.

Бу даврда дала тез-тез (4-6 кун оралатиб), кичик меъёрда суғориб турилади. Тупроқ юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади. Бу технологияда картошка етиштирилганда палакнинг сарғайиши, қуриб қолиши кузатилмайди. Кўпчилик ҳолларда картошка ҳосили палакларни дастлабки қора совуқ уриб кетгач, ковлаб олинади.

Манба: Т.Э.Остонақулов, Н.Х.Халилов, М.Қ.Луков «Такрорий экинлар фаровонлик манбаи»

[print-me]

картошка
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Салатбоб пекин карами етиштириш

16.02.2020

Иссиқхоналар қачон ёпилади?

04.10.2020

Ўғитларнинг турлари ва уларни қўллаш миқдори

27.12.2019

Аччиқ қалампир экиш ва парваришлаш

21.08.2018

Гидропоника усулида бодринг етиштириш

28.11.2018

Гречиха экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

05.04.2020

Колорадо қўнғизи зарари ва унга қарши кураш

21.05.2020

Саримсоқ пиёз экиш ва парваришлаш сирлари

18.10.2020

Томчилатиб суғориш тизимининг афзалликлари

05.01.2019

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

03.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.