Ўзбекистондан Хитойга янги узилган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг машинада ва вагонларда импорт қилинишига рухсат олинди.
Ўзбекистоннинг Хитойдаги елчихонаси икки томонлама савдо-сотиқни кучайтириш, хусусан, маҳсулотларни Хитойга экспорт қилишга қаратилган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом еттирмоқда.
Дипломатик миссиянинг Ўздавкарантин билан бирагликда мамлакатнинг тегишли бўлимлари билан олиб борган тадқиқотлари натижасида Ўзбекистондан Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун қулай логистика йўлини белгилаш тўғрисида келишувга еришилди.
Хитой томони билан фаол ишлаш натижасида «Хоргос» ва «Алашанкоу» (Хитой-Қозоғистон), шунингдек «Иркештам» (Хитой-Қирғизистон) чегара божхона постлари орқали янги мева, сабзавотларни олиб киришга рухсатнома олинди.
Маълумот учун: илгари, янги маҳсулотларни импорт қилиш фақат ҳаво ёки денгиз орқали мумкин еди.
Тегишли ҳужжат — «Хитой бош божхона бошқармаси ва Вазирлар Макамаси қошидаги ўсимликлар карантин давлат инспексияси ўртасида еруст йўли орқали импорт ва экспорт учун мева карантин талаблари тўғрисидаги протокол» 2019 йили 1-ноябр куни кучга кирди.
Манба: agromart.uz
[print-me]
