Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Помидор куяси келтирадиган зарар

Муаллиф Агроном 26.10.2019
Помидор куяси келтирадиган зарар

Сабзавотлар – инсоният энг кўп истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари туркумига киради. Ҳақиқатдан ҳам, помидор, бодринг, турли кўкатлар бир томондан инсон саломатлиги учун фойдали бўлса, иккинчи томондан, дастурхонларимиз кўрки саналади. Лекин кейинги пайтларда мамлакатимизнинг барча помидор маҳсулоти етиштириладиган ҳудудларда помидорнинг асосий зараркунандаси бўлмиш помидор куяси тарқалмоқда. Шу боис, республикамиздаги барча улгуржи ва деҳқон бозорларида “Ўздавкарантин” инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан карантин назорати ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, помидор куяси зараркунандаси республикамизда 2015 йилда Навоий, Бухоро, Тошкент вилоятларида аниқланган. Асл ватани Жанубий Америка ҳисобланган бу ҳашарот итузумдошлар оиласига мансуб ўсимликларга, жумладан, помидор, бақлажон, тамакига жиддий зарар етказади. Зарарланган кўчатлар ўсишдан орқада қолади. Барглари сарғайиб, қуриб кетиши мумкин. Мевалари зарарланиши оқибатида унинг сифатига жиддий зарар етади. Ҳосилдорлик кескин камаяди. Зараркунандага қарши кураш чораси олиб борилмаса, ҳосил 100% гача зарарланиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу зараркунандага қарши курашишнинг биринчи шарти – помидор экилган майдонларда итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларни ёнма-ён экмасликдир. Қолаверса, сабзавотлар экилган майдонларда феромон тутқичлар ёрдамида назорат олиб бориш ҳамда кимёвий препаратлар билан уларга ишлов бериш тавсия қилинади. Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, витаминларга бой ва фойдали озиқ-овқат маҳсулоти бўлган сабзавотларни халқимиз дастурхонига сифатли ва мазали қилиб етказиб бериш учун помидор куяси зараркунандасини бартараф қилиш чораларини ўз вақтида амалга ошириш лозим. Бунинг учун ҳудудлардаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциялари ҳамда вилоят ва туманлардаги ўсимликлар клиникаларига мурожаат этиш тавсия этилади.

Манба: karantin.uz

[print-me]

помидор
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Картошка ҳосилини йиғиш ва сақлаш усуллари

29.10.2020

Ерлар унумдорлигини оширишда биогумуснинг фойдаси

27.11.2018

Очиқ далада қулупнай етиштириш бўйича тавсиялар

30.04.2021

Унумдор тупроқ қандай бўлади?

04.09.2018

Иссиқхоналарда укроп етиштириш бўйича тавсиялар

05.02.2020

Тарвуз қачон экилади?

06.04.2020

Саримсоқ пиёз экиш ва парваришлаш сирлари

18.10.2020

Ер шўри қандай ювилади?

13.11.2020

Махсар мойли ўсимлигини экиш ва парваришлаш

18.03.2019

Бодринг экинларига қандай ўғитлар берилади?

20.02.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.