Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Маккажўхори касалликлари ва уларга қарши кураш

Муаллиф Агроном 14.06.2020
Маккажўхори касалликлари ва уларга қарши кураш

Маккажўхори касалликлари – замбуруғ, бактерия ва вируслар вужудга келтирадиган касалликлардир. Уларнинг 70 дан ортиқ тури маълум. Кўп тарқалганлари: уруғ ва майсаларнинг моғорлаши. Уни замбуруғлар пайдо қилади. Касалланган уруғ сиртида кўкимтир, кулранг ёки бошқа тусдаги ғубор бўлади, бундай уруғ униб чиқмайди. Уруғ камроқ касалланган бўлса, экканда майса чиқади, лекин ер ости қисми зарарланган бўлади, 4-5 та барг чиқаргунча ўсиб, кейин ўсишдан тўхтайди.

Ёки бундай қуриб қолишга яна бир сабаб, ўсимлик илдизига тушадиган қуртдир. Яъни ўсимлик униб чиқганидан сўнг қурт унинг илдизини еб битиради ва кейинги ўсимлик илдизига ўтади. Буни олдини олиш учун экишдан олдин ерга камроқ миқдорда ўғит (мачовина) солиш керак. Бу ўғит билан ўсимлик қуртлардан ҳимоя қилиниши билан бирга дастлабки озуқа билан таъминланади ва тез ўсиб-ривожланади. Агар бу ишлар қилинмаган бўлса ўсимлик униб чиққанидан сўнг, 3-4 барг бўлиши биланоқ ёш майсалар препаратлар билан дориланади.

Пуфаксимон қоракуя — замбуруғ ҳаво орқали юқиб, маккажўхори сўтаси, попуги, пояси, барги ва баъзан илдизи бўғзини зарарлайди. Касалланган органларда оқимтир доғ ҳосил бўлиб, турли катталикдаги пуфакка айланади. Ўсимлик яхши ривожланмайди.

Чангсимон қоракуя — замбуруғ ўсимлик пояси ўсиб, гуллаш даврида сўтаси ва попугини зарарлайди. Касалланган сўтада шиш пайдо бўлиб, бу шиш олдин оқ ёки пушти парда билан қопланади. Ичи эса тўқ жигарранг ва қора чанг массага айланади. Ўсимлик ўсишдан тўхтайди, шохлаб кетади, барглари кенгаяди, ҳосил тугмайди.

Гелминтоспориоз — барг, барг қўлтиғи, дон қобиғи, баъзан сўталарни зарарлайди. Касалланган органларда жигарранг ҳошияли малла, йирик, чўзиқ доғлар ҳосил бўлади. Улар бир-бири билан қўшилиб, йириклашади, касалланган тўқималар қурийди, кўк поя ва дон ҳосили камайиб кетади.

Бактериал сўлиш — ўсимликнинг пастки баргларида оч яшил чизиқ доғлар ҳосил бўлиб, доғлар кейинчалик сарғаяди. Аста-секин бутун барг бўйлаб узун йўллар ҳосил бўлади. Сўнгра барглардан пояларга ва юқориги баргларга ўтади, ўсимлик сўлийди.

Сўта бактериози — зарарланган донларда, айниқса, сўтанинг юқори қисмида думалоқ, ярасимон доғ пайдо бўлади. Бундай касалликлар билан касалланган майдонлардан олинган донлардан уруғлик сифатида фойдаланиб бўлмайди. Чунки кейинги йили ҳам бу касалликлар уруғлик билан яна тарқалиши мумкин.

Маккажўхори касалликларига қарши кураш чоралари:

  • алмашлаб экишни жорий қилиш;
  • ўсимлик қолдиқларини йўқотиш;
  • ерни кузда шудгорлаш;
  • уруғни экишгача дорилаш;
  • уруғликни соғлом пояларда пишиб-етилган сўталардан олиш;
  • касалликка чидамли навларни экиш;
  • зараркунанда, ҳашаротларга қарши вақтида курашиш ва шу кабилардир.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

маккажўхори
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Сабзига қандай ўғитлар солинади?

17.03.2020

Картошка ҳосилини йиғиш ва сақлаш усуллари

29.10.2020

Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

12.01.2019

Қишки иссиқхоналарда помидор етиштириш сирлари

31.01.2020

Юртимизда кўп экиладиган нўхат навлари

19.04.2020

Плёнка остида сабзавот етиштириш

18.01.2019

Боғдорчилик, узумчилик ва полизчилик учун ер участкалари олиш...

06.09.2018

Картошка етиштириш бўйича тавсиялар

17.07.2018

Аччиқ қалампир экиш ва парваришлаш

21.08.2018

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар

11.05.2021

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.