Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Уй беданаларининг зотлари

Муаллиф Агроном 19.03.2019
Уй беданаларининг зотлари

Беданалар анчагина ҳуркак парранда бўлиб, парваришлашда эҳтиёткорликни талаб этади. Чўчиб кетган беданалар саросимага тушиб, учиб кетишга ҳаракат қилади, ўзларини катакларга уради. Узоқ вақт стресс ҳолатига тушиб қолган беданалар бўйнини эгиб, гавдасини ерга босиб учишга тайёргарлик кўраётгандек бўлади. Тўқ ва хотиржам ҳолатдаги паррандалар бир жойда кам ҳаракатда бўлиб, мудраб ўтиришади.

Беданаларнинг зотлари бир-биридан экстерьери, патлар ранги, тана вазни, жўжаларининг тухумдан чиқиш фоизи, тухум бериши ва бошқа кўрсаткичлари бўйича фарқ қилади:
  • Бедананинг “Япон” зоти кўп миқдорда тухум бериши, касалликларга чидамлилиги ва жўжаларининг тухумдан чиқиш фоизи юқорилиги (90% атрофида) билан ажралиб туради.
  • Бедананинг “Фараон” зоти юқори сифатли гўшт олиш мўлжалланган. Бу ҳақиқий бедана-бройлер ҳисобланади. Уларнинг тирик вазни япон зотидан 40% га юқори бўлади.
  • “Эстония” зоти кўп тухум бериши йилига 310 дона, ҳамда гўштининг алоҳида ўзига хос мазали таъми билан ажралиб туради. Бедананинг “Француз” ва “Эстония” зотлари 45 кунлик ёшида тирик вазни 280-300 граммни ташкил этади.
  • “Хитой” зотли беданалар декоратив мақсадларда боқилади. Бундан ташқари декоратив мақсадда боқиладиган “Калифорния”, “Жигар ранг пахмоқли”, “Тангачалик” ва “Виржиния” зотлари ҳам маълум. Айрим ҳолларда “Виржиния” зотини гўшт етиштириш мақсадида ҳам етиштирадилар.
  • “Британия қора” зоти ўзига хос патлар рангига эга бўлиб, макиёнларнинг тирик вазни оғирлиги 210 граммни ташкил этади.

Бундан ташқари беданаларнинг “Америка альбинос бройлерлари”, “Англия оқ” зоти, “Маньчжур тилла ранги”, “Смокинг”(тукседо), “Мармар ранг”, “Австралия сариқ-жигар ранг” зотлари ҳам мавжуд.

Манба: agro.uz

[print-me]

бедана
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Нега товуқлар ўз тухумларни ейишади, буни қандай олдини...

17.06.2018

Аҳоли хонадонларида ғоз боқиш ва кўпайтириш

05.05.2020

Уй шароитида курка боқиш сирлари

29.04.2020

Туяқуш тухумининг фойдали хусусиятлари

26.11.2018

Ғоз жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

05.12.2018

Курка зотлари

11.03.2018

Бройлер жўжа стресс олса нима бўлади

16.06.2018

Қиш мавсумида паррандаларни уй шароитида парваришлаш

20.01.2021

Беданаларда учрайдиган касалликлар ва уларни даволаш

09.01.2020

Сариғи иккита тухум, бу зотми ёки хусусият

25.10.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.