Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Ўзбекистонда экиладиган маккажўхори навлари

Муаллиф Агроном 17.03.2019
Ўзбекистонда экиладиган маккажўхори навлари

Маккажўхори дунёда энг кўп етиштириладиган ва тарқалган донли экинлардан биридир. У ем-хашак, озиқ-овқат ва техникавий экин. Озиқ-овқат мақсадларида дунё бўйича етиштириладиган маккажўхори донининг 20 %, техникавий 15-20 %, қолган қисми, яъни учдан икки қисми ем-хашак мақсадларида ишлатилади.

Маккажўхорининг дони, яшил массаси, силоси ва сўтаси, у ажойиб озиқа. 1 кг донида 1,34 озиқа бирлиги ва 78 г ҳазмланадиган протеин бор. Омихта ем тайёрлашда маккажўхори қимматли компонент ҳисобланади. Ун­инг донидаги асосий оқсил зеинда триптофан, лизин алмаштирилмайдиган аминокислоталари кам.

Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларда кузги бошоқли дон экинларидан кейин маккажўхорини дон, силос ва кўк массаси учун анғиз экини сифатида экиб юқори ҳосил олиш имконияти бор.

Ўзбекистонда экиладиган маккажўхорининг асосий навлари:
  • ЎзРОС-кремнистая — маҳаллий поплуяциялардан танлаш йўли билан яратилган. Дон ва силос учун Самарқанд, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятларида экиш учун Давлат реестрига киритилган. Дони оқ, ҳосили 68,3-69,7 с/ га тенг. 1000 та доннинг вазни 259,4-273,5 г. Кечпишар. Ўсув даври 135-137 кунни ташкил этади. Оқсил 8,8-9,8 %, крахмал 76,3-74,7 %. Қоракуя касаллиги билан ўртача зарарланади.
  • Молдавский 425-МВ — Молдавия жўхори ва маккажўхори илмий текшириш институтида яратилган. Республика бўйича экиш учун Давлат реестрига киритилган. Тишсимон. Дони сариқ, ҳосили 108,7 с/га тенг бўлади. Дон чиқиши 82-86 %, 1000 дон вазни 340-352 г. Ўсув даври 104-137 кунни ташкил этади. Пуфакли қоракуя ва сўта бактериози билан ўртача зарарланади.
  • Ўзбекистон — 306 МВ — такрорий экиш учун мўлжалланган. Давлат реестрига киритилган. 1000 дон вазни 340-420 г, ўртапишар. Ўсув даври 86-103 кунни ташкил этади. Пуфакли қоракуя билан зарарла­нади, кўсак қурти ва тунлам билан кам зарарланади.

Маккажўхори кузги буғдой, кузги арпа, картошка, полиз экинлари учун яхши ўтмишдош. Уни сурункасига бир далада 4-5 йил, қоракуя бўлмайдиган майдонларда 10-15 йил ўстириш мумкин. Бу экинни ферма олди алмашлаб экишларда, фермага яқин майдонларга экиш, ор­ганик ўғитларни кўпроқ солишга, ҳосилни йиғиштириш, сақлаш, ташиш ишларини, харажатларини камайтиришга имкон беради.

Манба: «Ўсимликшунослик», Р.О.Орипов, Н.Х.Халилов

[print-me]

маккажўхори
6
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Тупроқ шўрлик даражасини аниқлаш усули

13.11.2020

Ерёнғоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

29.04.2020

Бодринг уруғларини экишга тайёрлаш

15.01.2019

Маккажўхори касалликлари ва уларга қарши кураш

14.06.2020

Ғалла ҳосилини йиғиб олишда нобудгарчиликни олдини олиш бўйича...

15.06.2021

Иссиқхонада булғор қалампири етиштириш

13.02.2020

Саримсоқ пиёз экиш ва парваришлаш сирлари

18.10.2020

Гулкарам етиштириш бўйича тавсиялар

25.05.2020

Гречиха экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

05.04.2020

Ўғитларнинг турлари ва уларни қўллаш миқдори

27.12.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.