Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қуёнларни бўрдоқига боқиш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 09.06.2020
Қуёнларни бўрдоқига боқиш бўйича тавсиялар

Қуёнларни бўрдоқига боқиш фақат эмлаш деган маънони англатмайди. Эмлаш билан қуённинг меъёрий ўсиш ва ривожланишига, бўрдоқига боқиш билан эса вазнининг ортиши, семириши, тери остидаги ёки ички ёғларнинг йиғилиши, гўшт таъмининг яхшиланиши ва мўйна сифатининг яхшиланишига эришилади. Қуённи бўрдоқига боқиш вақти, уни сўйишдан 6 ҳафта олдин бошланиши лозим.

Бўрдоқига қўйилган қуёнларнинг битта гуруҳи 4-6 бошдан ортмаслиги лозим. Агар катаклар етишмаётган бўлса мавжуд хоналарнинг барчаси шу мақсадга вақтинча мослаштирилади. Гуруҳлар бир хилда ривожланган қуёнлардан ташкил топиши лозим. Акс ҳолда кучлилар кучсизларни емдан нари ҳайдаб, етарлича семиришларига имкон бермайдилар. Қуёнларнинг ёшига кўра ва мавсумий тулаш жараёнини ҳам ҳисобга олиш, яъни ушбу жараён сўйиш фурсати келганида батамом якунланадиган қуёнларни бўрдоқига қўйиш лозим. Ёш қуёнларни сўйиш фурсати 4,5 ёки 7,5 ойга тўлиш вақтига тўғри келиши керак.

Ноябрдан февралга қадар бўлган вақт –қуён сўйиладиган энг самарали мавсумдир. Негаки йилнинг айни совуқ кезларида қуёнлар мўйнаси қалин, пишиқ ва ялтироқ бўлади. Бу жониворлар физиологиясининг ўзига хос хусусиятлари ва шу вақтдаги ем таркибида юқори оқсилли емлар устувор бўлиши билан боғлиқдир. Ёш қуён сўйиладиган энг маҳсулдор давр, у 4,5 ойга тўладиган вақтга тўғри келади. Қуённинг ушбу вақтда семириши бир озуқа бирлигини истеъмол қилганида вазнига 25-30 гр вазн қўшилиши билан кечади. Келгусида эса ушбу кўрсаткич 10-5 гр га қадар тушиб кетади.

Бўрдоқига боқиш даври – ҳар бири 2 ҳафтадан давом этадиган 3 та шартли босқичдан иборат бўлади:
  • биринчи босқичда кучли бойитилган емлар улуши умумий ем таркибининг 50% га тенглаштирилади;
  • иккинчи босқичда ёғ тўпланишига омил бўладиган маккажўхори, нўхат, арпа, сули, картошка каби емлар билан боқилади. Буларнинг бари димланиб, суяк уни, туз, чопилган қичитқи ўт (газанда) қўшилиб ярим қуруқ атала тайёрланади. Ушбу аралашмага бақатўн қўшиб берилса мақсадга мувофиқ иш бўлади. Уни кузда секин оқадиган ва туриб қолган сув ҳавзаларидан олиб етарлича тайёрлаб олса бўлади.
  • учинчи, яъни бўрдоқига боқишнинг якуний босқичида пичан, укроп, кашнич каби ошкўклар қўшиб берилади. Бўрдоқига боқиш даврида емни тўла истеъмол қилиб юборишлари учун бироз шўрроқ сув билан суғорилса иштаҳалари яхши очилади. Бўрдоқига боқишнинг сўнгги палласида қуёнлар кам ҳаракатчан бўлиб қолишиб, емга қизиқишлари батамом сўнади. Бу ҳолат уларнинг етилганлик аломатидир. Яхши семирган қуённинг буйрак соҳаси кўп ёғ босади.

Манба: «Томорқа хўжалигида қуёнчилик», Долимов Ш.З.

[print-me]

қуён
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Соғлом бузоқ олиш ва сақлаб қолиш

17.12.2019

Тана қисмларини ўлчаб, қорамол вазнини аниқлаш

29.01.2020

Йилқичилик фермаларида отларни парвариш қилиш

12.08.2018

Ўзбекистонда урчитиладиган қўйларнинг ҳисор зоти

17.01.2020

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

20.03.2019

Швейцария сигирлари биқинидаги тешик нега зарур?

01.03.2019

Отларни озиқлантириш техникаси

03.02.2019

Қуёнларни сақлаш учун катаклардан фойдаланиш

29.11.2018

Қуёнларнинг совет шиншилласи зоти

10.03.2019

Инсон саломатлиги учун эчки сути фойдаси

07.03.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.