Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Маҳаллийлаштирилган ва истиқболли бодринг навлари

Муаллиф Агроном 09.01.2019
Маҳаллийлаштирилган ва истиқболли бодринг навлари

Сабзавотчиликда кассаллик ва зараркунандаларга чидамли, юқори ҳосил берувчи бодринг навларини танлаш муҳим аҳамиятга эга. Фойдали хўжалик белгиларига кўра бодринг навлари салат қилинадиган ва тузланадиган турларга бўлинади. Салат қилишда фойдаланиладиган навлар тузлаш учун яроқсиздир. Тузланадиган навлар маринадланганда қарсиллайдиган зич этли бўлади.

Қуйида юртимиз иқлим шароитига мослашган юқори ҳосилдорликка эга бодринг навлари келтирилган:
  • Ф1 ҳосилдор дурагай нав – тезпишар, ялпи униб чиққанидан 40-44 кун ўтгач, биринчи ҳосили терилади. Ҳосилдорлиги гектарига 30-35 тоннагача етади. Меваси цилиндрсимон шаклда, майда, чўтир кўринишда бўлади. Ранги оч яшил, оқ йўллари бор, оғирлиги 100-110 гр тенг. Консервалаш, тузлаш ва янги узиб олинган ҳолда истеъмол қилиш учун етиштирилади. Консерваланган ва тузланган бодрингларни технологик сифати яхши бўлади.
  • Гулноз нави – ўртапишар, ялпи униб чиққанидан то биринчи теримгача 46 кун ўтади. Ҳосилдорлиги ҳар гектардан 20-25 тоннага етади. Меваси текис, яшил тусли, цилиндр шаклда бўлади. Мевасининг узунлиги 14-15 см, диаметри эса 4-4,5 см етади. Ўртача катталикдаги бодринг оғирлиги 112 гр тенг бўлади. Бу нав ун-шудринг касаллигига чидамли ҳисобланади.
  • Парад нави – эртапишар нав бўлиб, ёзги мавсумда етиштирилса, ҳосилдорлиги гектаридан 15-20 тоннагача етади. Меваси яшил тусли, овал цилиндр шаклида, чўтир бўлади. Консервалаш, тузлаш ва салат тайёрлаш учун мўлжалланган. Ун-шудринг касалллигига чидамли нав.
  • Конкурент нави – ўртапишар нав бўлиб, ёзги мавсумда экилганда, ҳосилдорлиги ҳар гектаридан 15-20 тоннани ташкил этади. Палагининг узунлиги 100-140 см гача етади. Меваси тухумсимон цилиндр шаклида, юзаси чўтир кўк-оқиш тусда бўлади. Мевасининг оғирлиги 60-90 гр гача бўлади. Консерва саноати учун мўлжалланган.
  • Навруз – тезпишар нав бўлиб, уруғидан униб чиққанидан то биринчи теримгача 40-45 кун вақт ўтади. Эртаги, ўртаки, кечки мавсумларда экишка яроқли. Гектаридан 20-30 тонна ҳосил етиштириш мумкин. Найчаси цилиндр шаклида, туклари оқ аралаш. Меваси силлиқ, кўм-кўк, ялтироқ тусда бўлади. Узунлиги 11-12 см, диаметри 4-4,5 см, оғирлиги 100-160 гр гача етади. Меваси маззали, эти юмшоқ, қарсиллама, ҳиди ҳушбўй, серсув бўлади.
  • Ф1 Алиби ва Ф1 Аякс – Голландия дурагайлари бўлиб, 2001 йилда давлат реестрига киритилган. Иккала дурагай ҳам тез пишар бўлиб, униб чиққанидан кейин 42-43 кунда етилади. Меваси майда, цилиндрсимон, устки тузилиши майда чўтир тусда бўлади. Консерва ва салатлар учун мўлжалланган. Ҳосилдорлиги гектаридан 25-30 тоннагача етиши мумкин.

Бундан ташқари, мамлакатимиз деҳқонлари аввалдан синашта бўлган бошқа турдаги бодринг навларини ҳам экиб келишмоқда.

Манба: mygarden.uz

[print-me]

бодринг
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Картошка етиштириш бўйича тавсиялар

17.07.2018

Хашаки лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

23.03.2019

Иссиқхоналарда кўкатлар ўстириш

27.09.2018

Ерлар унумдорлигини оширишда биогумуснинг фойдаси

27.11.2018

Дарахт ва ўсимликларга ёмғирнинг фойдаси

12.11.2020

Иссиқхонада қулупнай етиштириш сирлари

26.04.2020

Мош экиш ва етиштириш

22.07.2018

Уй шароитида қўзиқорин етиштириш

08.10.2018

Плёнка остида сабзавот етиштириш

18.01.2019

Очиқ далада қулупнай етиштириш бўйича тавсиялар

30.04.2021

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.