Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Соя навлари тавсифи

Муаллиф Агроном 08.01.2019
Соя навлари тавсифи

Соя таркибида тўла қимматли нодир оқсил мавжуд бўлиб, у озиқлик қиммати бўйича ҳайвон оқсилидан қолишмайди. Унинг таркибида ноёб биологик фаол моддалар, лецитин, холин, А, В, Е витаминлари, макро ва микроэлементлар ва бошқа қимматли моддалар мавжуд. Соя таркибида лактоза ва холестерин учрамайди.

Соядан ишлаб чиқариладиган асосий маҳсулотлар — бу соя уни ва соя мойидир. Соя уни қандолатчилик маҳсулотлари, тўлдирувчилар, гўшт, сут, пишлоқ ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланилади. Мойи эса озиқ-овқатда, майонез, маргарин ишлаб чиқаришда ишлатилади. Кўпгина олимлар ва ишлаб чиқарувчилар «соя — озиқ-овқат, ем-хашак ва келажаги» дейишади.

Ўзбекистонда соя озиқ-овқат, чорва молларини озиқлантириш, мой, сут ва қандолат махсулотлари ишлаб чиқариш учун қўлланилади. Маҳаллий аҳоли ўртасида соя етиштириш йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Юртимиз тупроқ-иқлим шароитларида яхши ҳосил берадиган соя навлари:
  • «Нафис» нави. Ўсув даври 115-120 кунни ташкил этади. Ўсимликнинг бўйи 145-150 см гача етиши мумкин. Пастки дукка жойланиши 14-16 см, шохлар сони 2-4 та, бир ўсимликдаги дуккаклар сони — 120-130 та, бир дуккакдаги дон сони 2-4 та бўлади. 1000 дона уруғ оғирлиги 165-175 г. тенг тош босиши мумкин. Дон таркибида оқсил 40-41%, мой 25-27% гача етади. Ётиб қолишга, тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган. Навдан қулай шароитларда 30-32 ц/га дон ҳосилдорлиги ва 250-300 ц/га кўк масса ҳосили олиш мумкин.
  • «Орзу» нави. Ўсув дари 95-100 кунни ташкил этади. Ўсимлик бўйи 90-100 см гача етиши мумкин. Пастки дуккак жойланиши 10-12 см, шоҳлар сони 3-5 та, бир ўсимликдаги дуккак сони 90-100 та, бир дуккакдаги дон сони 2-4 та бўлади. 1000 дона уруғ оғирлиги 150-155 гр. тенг тош босади. Дон таркибида оқсил 40-42%, мой 20-22% гача етади. Ётиб қолишга, тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган. Навдан қулай шароитларда 20-25 ц/га ҳосил олиш мумкин.
  • «Ойжамол» нави. Ўсув даври 90-98 кунни ташкил этади. Ўсимлик бўйи 76-85 см гача етиши мумкин. 1000 дона дон оғирлиги 155-160 г. ни га тенг бўлиб, оқсил миқдори 40-42%, мойлиги 21-22,5% ни ташкил этади. Мевалари ясси бўлиб, уруғи тухумсимон шаклда, оқиш-сариқ рангли, керти остида оч-қўнғир доғли йирик кўринишда бўлади. Уруғи ялтироқ, бир вақтда пишиб етилади. Шунинг учун уруғнинг бир хиллиги 70-80% ни ташкил этади. Навдан қулай шароитларда 31-35 ц/га дон ҳосили олиш мумкин.
  • «Тўмарис-мман-60» нави. Ўсув даври 94-112 кунни ташкил этади. Ўсимлик бўйи 85-115 см гача етади. 1000 дона дон оғирлиги 150-160 г. га тенг бўлади. Донидаги мойлилик 25,8-26,5%, оқсил миқдори 42,3% ни ташкил этади. Бу нав эртапишар ҳисобланади, такрорий қилиб экилганда 78-86 кунда пишиб етилади. Пояси тик ўсувчи бўлиб, деярли шохланмайди. Асосий поянинг баландлиги ўртача 85-115 см га етади. Дуккаклари нисбатан майда, ҳар бир дуккакдаги уруғлар сони 3-4 тагача бўлади. Уруғи юмшоқ, тухумсимон шаклда, тўқ сариқ, ялтироқ пўстли кўринишда бўлади. Нав ҳосилини механизмлар билан ўриб олишга жуда мос, дуккаклари бир вақтда пишиб етилади. Нав касалликларга чидамли ҳисобланади. Навдан қулай шароитларда 34-38 ц/га дон ҳосили олиш мумкин.

[print-me]

соя
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ерлар унумдорлигини оширишда биогумуснинг фойдаси

27.11.2018

Аччиқ қалампир экиш ва парваришлаш

21.08.2018

Махсар мойли ўсимлигини экиш ва парваришлаш

18.03.2019

Қулупнай экиш учун маъқул пайт

17.03.2018

Унумдор тупроқ қандай бўлади?

04.09.2018

Помидор касалликлари ва уларга қарши кураш

10.05.2020

Картошка етиштириш бўйича тавсиялар

17.07.2018

Сабзига қандай ўғитлар солинади?

17.03.2020

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

03.05.2020

Шолғом етиштириш бўйича тавсиялар

20.08.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.