Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Жийда меваси фойдаси ва етиштириш сирлари

Муаллиф Агроном 16.11.2018
Жийда меваси фойдаси ва етиштириш сирлари

Жийда меваси инсонни тинчлантирувчи таъсирга эга ва уйқу дорилар билан қўшиб истеъмол қилинса, уларнинг фаоллигини оширади. Бундан ташқари асаб тизими фаолиятини меъёрга келтиради, ва ғазабланиш, асабийлашувнинг олдини олади.

Дарахти танаси қизғиш-кулранг, ёш новдачалари ва барги кумуш-оқ рангли, қалин ва қаттиқ, киприк-симон тангачалар билан қопланган. Барги наштарсимон ёки эллипссимон, ўткир учли, шохчаларда банди билан кетма-кет жойлашган. Новдаларнинг учи кўпинча тиканли бўлади. Ўсимлик май ойида гуллайди. Гуллари кўримсиз, кумушсимон, жуда ёқимли ҳидга эга бўлади.

Жийда дарахти мевалари сентябрь-октябрь ойларида пишиб етилади. Меваси сариқ, олтинсимон, чўзиқ-думалоқ данакли бўлади.

Меваси таркибида 40-65 фоиз қанд, 11 фоиз оқсил, клетчатка, ёғ, ошловчи моддалар, органик кислоталар мавжуд. Бундан ташқари жийданинг «гўштли» қисмида калий ва фосфорли тузлар, витаминлардан В1 В2, РР, Е бор.

Ўсимлик мевалари сервитамин бўлганлиги туфайли илмий медицинада камқонликда, тери қазғоқланишида, бўй ўсмаслигида истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек жийда мевалари организмда туз-сув мутаносиблигини сақлаш учун, одамни фикрлаш қобилиятини ошириш учун ҳам истеъмол қилиниши лозим.

Бу мева озиқ-овқат саноатида ҳам кенг ишлатилади. Ундан кисель ва татимли шарбатлар (компот) тайёрлаш мумкин. Шарқ жийдасининг қуруқ мевалари туюлиб ун олинади, уни нон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

Дарахт ёғочи мустаҳкам, қаттиқ бўлганлиги туфайли ундан қурилиш материали сифатида ҳам фойдаланилади.

Дарахтининг елими камёб ҳисобланувчи араб елимининг (гуммиарабик) ўрнини боса олади. У тўқимачилик саноатида ишлатилади. Дарахт пўстлоғи ва баргларидан тери ошлашда фойдаланилади. Фармацевтикада эса жийда елими асосида махсус эмулсияли дорилар тайёрлаш мумкин.

Жийдалар  ёруғсевар ўсимлик бўлганлиги туфайли Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонда яхши ўсади ва ҳосил беради. Табиатшунос олимларнинг фикрига кўра, тупроқ-иқлим шароитидан қатъий назар, жийдани Ўрта Осиёнинг кўпгина янги ўзлаштирилаётган лалмикор, шўр тупроқли, сизот сувли ерларида ўстприш мумкин.

Шуни айтиш керакки, жийда жуда беор ўсимлик бўлиб, уни данаги, қаламчаси ёрдамида кўпайтириш мумкин. Ўсимлик 3-4 йилда ҳосилга киради. Жийдадан иҳота сифатида, тупроқ эрозиясига қарши фойдаланиш мумкин. Унинг илдизида азот элементини тўпловчи туганак бактериялар (актиномицет) мавжуд бўлганлиги туфайли, тупроқни озиқабоп минерал билан таъминлашга ёрдам беради. Шунинг билан бир қаторда жийда гуллари боларилар учун яхши озиқ ҳамдир. Шарқ жийдаси. Ўрта Осиёда тарқалган. Қурғоқчиликка чидамли бўлиб, қаттиқ совуқдан (совуқ 25°С даражадан юқори бўлганда) зарарланиши мумкин.

Манба: mehnat.uz

[print-me]

жийда
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Чилонжийдани уруғидан кўпайтириш

15.12.2020

Боғларни зараркунандалардан ҳимоялаш

27.03.2020

Калифорния қалқондорининг олма дарахтларига зарари ва унга қарши...

23.04.2020

Уй шароитида мандарин етиштириш

05.12.2020

Боғ-токзорларда август ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

01.08.2019

Ток филлоксераси — узумзорларнинг хавфли кушандаси

22.12.2018

Ток кесиш ва шакл бериш

27.09.2020

Лимонни уй шароитида қишга сақлаш

22.10.2020

Ўзбекистонда етиштириладиган нок навлари

13.02.2019

Анжир меваси етиштириш бўйича тавсиялар

14.06.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.