Юқумли бронхит – барча ёшдаги паррандаларга ўчрайдиган контагиоз вирус касаллиги. Бу касалликка чалинган жўжаларнинг нафас олиш органлари зарарланади. Катта ёшдаги паррандалар маҳсулдорлиги эса тушиб кетади.
Касаллик қўзғатувчи микроблар короновирус гуруҳига таалуқли бўлиб, товуқ муртаклари ва хужайра тўқималарида кўпайиши мумкин. Қўзғатувчи вирус бир неча штаммларга бўлинади. Бошқа товуқларга аэроген ва трансовариал йўллар билан юқади. Касал бўлиб тузалган парранда 50-100 кун вирус ташувчи ҳисобланади. Паррандалар колибактериоз, респиратор микоплазмоз қўзғатувчилари билан касалланганда инфекция яширин шаклида кечади.
Юқумли бронхит билан касалланган паррандада ҳолсизлик, иштаҳа йўқолиши, хансираш, хириллаш, йўтал, аксириш каби белгилар кузатилади.
Клиник ҳолати — инкубатсион давр 1 кундан 5 кунгача давом этади. Паррандаларда касалланиш юқори даражада тарқалганда, ўлим ҳолатлари 25% ни ташкил этади. Агар жўжалар 2 ҳафталик ёшда касалланса, тухумдон ва тухум йўллари ривожланиши кечикади. Катта ёшдаги товуқлар касалланиши оқибатида тухум маҳсулдорлиги 35-50% га камаяди. Тухум ичида серсув суюқлик пайдо бўлади, тухум қобиғи тузилиши эса бузилади. Тухумдон ва тухум йўлини инфантилизмида тухум шаклланиши бузилади.
Даволаш ва профилактика
Маҳсус профилактика тадбирлари инактивланган ва тирик вакцинани қўллашга асосланган. Вакцинация схемаси касалликни интенсивлигига боғлиқ. Юқумли бронхит колибактериоз, микоплазмозлар билан бирга аралаш инфекция ҳолида бўлса, унда антибактериал препаратлари (окситетратциклин, неомитсин сулфат, ампинсилин) аэрозол ҳолатда 4 мл/м3 ҳисобидан қўлланилади.
Манба: goldenchick.uz
[print-me]
