Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ГУЛЧИЛИК

Чиннигул қандай етиштирилади?

Муаллиф Агроном 07.07.2020
Чиннигул қандай етиштирилади?

Чиннигул илдиз орқали ердан ундириб ёки уруғ сепиш орқали кўпайтирилади. Чиннигул кўп йиллик гул тури бўлгани учун илдизлари орқали ёнидан куртак чиқариб кўпайиш хусусиятига эга.

Уруғ сепиб кўпайтиришда соғлом, яъни пишган уруғ танлаб олинади. Қуритилган уруғ сувга бўктирилган ерга сепилади ва уруғ усти тупроқ билан юпқа қилиб ёпиб чиқилади. Сепилган уруғ 10-15 кунда униб чиқади. Униб чиққандан кейин 50-60 кунда экишга тайёр бўлади.

Чиннигул тупроқ танламайди, лекин таркибида бир оз оҳак бўлган, соғ, унумдор ва донадор тупроқли ерни кўпроқ ёқтиради. Тупроқ ҳар квадрат метрига 4-5 кг гўнг ва 400-500 г қум қўшиб чопилади. Агар тупроқ қумли, юмшоқ бўлса, ҳап квадрат метрга 3-4 кг гўнг солиб чопилади.

Очиқ майдонларда 50-60 см ли қаторлар тайёрланади. Йирик гулли чиннигул етиштириш учун иккидан бир қисм соз тупроқ ва яна иккидан бир қисми чириган баргдан иборат аралашма тайёрланиб, бунга тупроқнинг қай даражада зичланганига қараб, қум қўшилади.

Чиннигулни турлари ва навларига қараб май-июнь ойидан то август ойларигача чала офтобли жойга ўтқазиш мумкин.

Очиқ майдонларда 25-30 см ли қаторчалар тайёрланади. Сўнгра 10-15 см ли чуқурчалар тайёрланади. Намликни сақлаш мақсадида туп айланасига 2-3 см қалинликда ёгоч қириндиси сепилади. Доимий жойга гул кўчатини экишда 50х30 ёки 60х25 см ли схемалар танланади. Чиннигулга суюқ ўғит яхши таъсир қилади. Суюқ ўғитни тайёрлаш учун 10 л сувга 20 г мол гўнги қўшилади.

Яхши ачигандан кейин ўсимлик дастлаб ҳар олти кунда бир марта, бир оз вақт ўтгач — икки марта ана шу суюқ гўнг билан суғорилади. Суюқ ўғит фақат ғунчалар ҳосил бўла бошлаганда солинади. Бундай ўғит солингандан кейин ўсимликлар бир ёки бир неча марта тоза сув билан суғорилади. Тўғри агротехник чора тадбирлари олиб борилганда ўсимлик тўпидан 6-8 та гул олиш мумкин.

Чиннигул ёз кунларида ҳар 10-15 кунда 2-3 маротаба захлатмасдан суғорилади.

Чиннигул асосан май, июнь ойларида чириган гўнг билан озиқлантирилади.

Тупроқни юмшатиш дастлабки йиллари 6-8 маротабагача ўтказилади. Қатор оралари қўл кучи ёрдамида 10-12 см чуқурликда кетмон билан чопиқ қилинади. Бу ишлар суғорилгандан 2-4 кундан сўнг амалга оширилади. Гулзор доимо бегона ўтлардан тозаланади.

Чиннигул асосан оқ пашша ва занг касалликларига мойил. Бу касалликларга қарши асосан олтингугурт ва бошқа кимёвий дорилар сепилади.

Манба: «Боғбоннома», Ҳусайн Каримов, Ҳамро Ортиқов 

[print-me]

6
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Лолани экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

03.03.2019

Хризантема ўстириш бўйича тавсиялар

28.09.2018

Атиргул ўстириш бўйича тавсиялар

06.03.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.