Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ГУЛЧИЛИК

Хризантема ўстириш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 28.09.2018
Хризантема ўстириш бўйича тавсиялар

Хризантема учун ажратилган майдон текис ва унча катта бўлмаган нишабликда бўлиши лозим. Ер майдони куз ойлари тайёрланади ва органик ўғитлар бериб, 25-30 чуқурликда ҳайдалади. Бегона ўтлар олиб ташланади ва ариқлар олинади.

Пушталар калтароқ 25-30 м узунликда ва баландлиги 20-25 см бўлиши лозим. Қаторлар оралиғи 60-70 см бўлиши керак. Қаторлар назоратлаш учун суғорилади, камчиликлар бартараф қилинади, сўнгра экишга киришилади.

Кўчатларни маҳаллий шароитга қараб гулзорларга турли вақтда кўчириб ўтқазиш мумкин. Улар офтоб, чала офтоб тушадиган жойларни ёқтиради. Яхши ўсган ва бақувват ўсимликлар 10 апрелдан бошлаб кўчириб ўтқазилади. 1-2°С совуқ зиён етказмайди. Бунда қатор оралари 60-80 см, ўсимликлар ораси эса 40-50 см қилиб олинади. 10-15 см чуқур қовлаб, уни сувга тўйинтириб, экиб чиқилади.

Кўчат оралиғи экилаётган жойга қараб танланади. Ўсимликлар гулзорга экилгандан кейин уларни бир неча кун давомида қондириб суғориш лозим. Гуллари узиб олинадиган гулзорлардаги ўсимликларда биттадан ғунча қолдириб, қолганлари олиб ташланади. Ортиқча ғунчаларни узиш даврида ўсимликлар озиқлантирилади, яъни ҳафтада бир-икки марта суюқ ўғит билан суғорилади. Хризантемани кейинчалик парвариш қилиш — бутун ёз бўйи қаторлар орасини юмшатиб туриш, ўсимликлар орасини чопиш, бегона ўтларни юқотиш, тупларига шакл бериш ва вақтида суғоришдан иборат.

Хризантема асосан қаламча усулида кўпайтирилади. Бунинг учун она кўчатдан очилиб бўлган, пишган соғлом новда олинади.

Кесиб олинган соғлом новдадан 3 бўғим қилиб қаламчалар кесиб чиқилади. Қаламчанинг таг қисмидаги 2 та барги олиб ташланади. Тайёр қаламчалар 1 соат давомида карновинг дорисига ботириб қўйилади. Карновингдан олингандан кейин 10-15 см қалинликдаги қумга қадаб чиқилади. Қаламчалар ораси 1-2 см бўлади. Қадалган қаламчалар усти плёнка билан ёпилади. Бу ишлар асосан май, июнь ва сентябрь ойларида қилинади. Қаламчалар илдиз олгандан кейин плёнка ичидан олиниб, очиқ ерга экилади.

Хризантема гули сувни яхши кўради, шу боис ҳафтада 2 маротаба суғориш керак. Қаторлар оралиғи 6-8 маротаба юмшатилиб, қўл кучи ёрдамида 10-15 см чуқурликда чопиқ қилинади.

Минерал ўғит меъёри ҳар 10 л сувга 20-25 г селитра аралаштириб тайёрланади ва суғорилади. Хризантема гулига асосан очилиш, гуллаш даврида шираларга қарши 20% ли Моспилан эм.к. препарати сепилади.

Манба: «Боғбоннома», Ҳусайн Каримов, Ҳамро Ортиқов 

[print-me]

хризантема
5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Чиннигул қандай етиштирилади?

07.07.2020

Лолани экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

03.03.2019

Атиргул ўстириш бўйича тавсиялар

06.03.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.