Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Ерёнғоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 29.04.2020
Ерёнғоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Ерёнғоқ экиш учун дастлаб, уруғлик саралаб олинади. Бунинг учун дони тўла, яхши пишган, дуккагида 2-3 тадан мағзи бўлган ерёнғоқлар ажратиб олинади. Сўнгра қўл меҳнати ёрдамида чақиб экишга тайёрланади. Қобиғидан ажратиб олинган ерёнғоқлар уруғ пўстлоғи ёрилган, майда ва тўла шаклланмаган уруғлардан тозаланади. Тайёрланган уруғликларни махсус мато қопларда 15-20 кг дан қилиб қопланиб қуруқ ва салқин хоналарда экиш муддати келгунча сақланади. Синтетик толали қопларда сақлаш ярамайди, чунки улар ҳавони яхши ўтказмайди.

Ерёнғоқ экиладиган майдон кузда фосфорли ва калийли ўғитлар билан ўғитланиб, 25-30 см чуқурликда ҳайдалади. Баҳорда эса ҳайдалган ер чизелланади, текисланади ва 60-70 см энликда жўяклар олинади.

Экиш муддати республикамизнинг жанубий вилоятларида апрел ойининг бошидан 20 санасигача, марказий вилоятларда эса 20 апрелдан 10 майга қадар давом этади.

Уруғни намлик миқдори кам, кесакли ва нотекис ерларга экиш тавсия этилмайди. Бундай ерларга экилган уруғлар бир текисда ва бир вақтда тўла униб чиқмасдан, бирин-кетин кечга қолиб чиқиши мумкин.

Уруғлик йирик-майдалигига қараб, гектарига ўртача 70-80 кг дан 100-120 кг гача сарфланади. Экишда уруғлар орасидаги масофа 10-15 см бўлиши керак. Уруғлар тўлиқ униб чиқганидан сўнг, ўсимлик тўқ яшил рангга киргач ўталади. Қатор оралари юмшатилиб, дастлабки ишлов берилади ва суғорилади. Бунда суғориш олдидан гектарига 250-300 кг дан аммафос ва 100-150 кг дан азотли ўғитлар берилади. Иккинчи бор ишлов беришдан олдин ҳам бегона ўтлардан тозаланиб, қатор оралари юмшатилади ва ўсимлик тўлиқ гуллаган даврда гектарига 200-300 кг дан азотли ўғитлар солинади.

Ерёнғоқ жуда кўп сув талаб қилмайди. Ўсув даври давомида 4-5 марта, шағал-тошли ерларда эса 6-7 марта суғорилади. Ерёнғоқ дуккакларининг пишиб етилиш олдидан қорайиб кетиши кузатилади. Бу касалликка суғориш тартибининг бузилиши, яъни кўллатиб суғориш ва меъёрдан ортиқча сув бериш сабаб бўлади. Шунинг учун эгатлар баландроқ олингани маъқул.

Ерёнғоқ ҳосили сентабр ойининг охири ва октабр ойининг бошларида пишиб етилади. Буни палакларнинг сарғайиши ва ерёнғоқнинг қобиғи тўрланишидан билиб олиш мумкин. Ёки ёнғоқ қобиғини чақиб кўрилганда, қобиқ ичининг қорайишидан ҳам билиш мумкин. Ҳосилни йиғиб олиш қўл меҳнати ёрдамида бажарилади. Бунинг учун об-ҳаво яхши кунларда палаклар юлиниб дала майдонининг ўзида ёнғоғидан ажратилади. Ҳосилни йиғишда юлинган палаклар тўп-тўп қилиб қўйилиб, бир неча кундан сўнг поясидан ажратилса, қобиқлардаги намлик анча камаяди ва катта ҳажмдаги ҳосилни қуритиш ишларини енгиллаштиради. Ҳосил йиғиб олинган пайтда ёнғоқлар таркибидаги намлик 35-60% атрофида бўлиб, уни қуритиш учун, ҳаво яхши айланадиган биноларда 8-10 сантиметр қалинликда ёйиб қуритиш ва вақти-вақти билан жойида айлантириб, аралаштириб туриш тавсия этилади.

Ерёнғоқ поялари чорвачиликда сифатли ва кучли озуқа ҳисобланади. Палакларни ҳали тўлиқ қуриб улгурмасидан, боғланади, пресланади ёки силос тайёрланади. Бундан ташқари палакларни майдаланиб, қуритиб қўйилади ва кейинчалик сувда ивитилиб, кепакка аралаштирилиб молларга берилганда яхши ем бўлади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

ерёнғоқ
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ер шўри қандай ювилади?

13.11.2020

Иссиқхонада редиска етиштириш бўйича тавсиялар

01.04.2020

Қовун экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

26.04.2020

Салатбоб пекин карами етиштириш

16.02.2020

Эртанги картошка етиштириш бўйича тавсиялар

08.03.2020

Қовоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

19.04.2020

Ўзбекистонда экиладиган маккажўхори навлари

17.03.2019

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар

11.05.2021

Аччиқ қалампир экиш ва парваришлаш

21.08.2018

Юртимизда кўп экиладиган нўхат навлари

19.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.