Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Мевали дарахтларни эрта баҳорда буташ

Муаллиф Агроном 09.02.2020
Мевали дарахтларни эрта баҳорда буташ

Ўзбекистонда мевали дарахтлар уйғонмаган даврда буталади. Совуқ 10-12°С дан ошганда дарахт шох-шаббаларини кесиш тўхтатилади. Совуққа унча чидамли бўлмаган мевали дарахтларнинг тур ва навларини (гилос, ўрик, шафтоли, олманинг симеренко нави) баҳорга яқин – февралнинг иккинчи ярми ва март ойида кесилгани маъқул.

Мева дарахтларининг шох-шаббалари ўткир ва тоза асбоблар (қайчи, аррача) билан кесилади. Олиб ташланадиган шох ва новдаларни чала кесиш ярамайди. Акс ҳолда шу жойда кавак ҳосил бўлади. Йўғон шохни кесаётганда аввал уни остки томонидан, кейин эса устки томонидан арралаш керак. Ана шунда дарахт пўстлоғи зарарланмайди. Кесилган диаметри 3 см дан катта бўлган дарахт шохларига боғ замаскаси ёки бўёқ суртиб қўйилади.

Кесилган шохларнинг ҳаммаси томорқа боғидан олиб чиқилади. Қора рак кассаллиги тушган боғларда касал дарахтлар кесиб бўлингач, асбоб-анжомлар бир минут давомида 5% ли формалин эритмаси солиб қўйиш йўли билан дизенфиксия қилинади.

Мева дарахтлари ёши, тури ва бошқа ҳусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда кесилади. Ҳосилга киришнинг дастлабки даврида: 6 яшардан 15 яшаргача бўлган олма дарахтларининг шох-шаббаси сийраклаштирилади.

Бунда бир бирига халақит берадиган ва шох-шаббани соялайдиган барча новдалар олиб ташланади. Новда ҳосил қилиш ҳусусияти суст бўлган навларнинг ҳамма шохларидаги бир йиллик новдаларнинг қисқартириш давом эттирилади. Кучли шохлайдиган навларнинг (60см дан ортиқ новдалари) қисқартирилади. Новдалар нормал (40-45см) ўсганда қисқартирилмайди. Бироқ, новдаларнинг ўсиши 15-20 см дан камайса, уларнинг узунлиги ўсишини таъминлаш учун новдалар яна қисқартирилади. Ўсаётган ён новдалар эгиш ёки қисқартириш йўли билан ҳосил шохларига айлантирилади.

Олма дарахти тўла ҳосилга кирган даврида кесиш унинг ўсиши ва ҳосил беришини сақлаб қолишга қаратилади. Бу даврда уларни бошқа бир мунча ёш дарахтларга қараганда камроқ кесиш талаб қилинади. Шох-шаббани қалинлаштирадиган майда шохчалар кесилади. Янгида ҳосил бўлаётган алохида узун новдаларни ҳосил шохларига айлантириш учун қисқартирилади. Пастдаги шохларнинг бақувват, ундан юқоридагиларнинг ўз тартиби билан ингичкалашиб боришини таъминлаш учун баъзан юқоридаги шохлар йўғонлашиб кетса, уларнинг ўсишини камайтириш мақсадида анча йирик шохлар кесилади. Агар ҳосилнинг кўплиги ёки агротехниканинг ёмонлиги туфайли асосий шохларнинг учида ўсиш 15-20см ча камайса, ўсишни кучайтириш учун 2-3 йиллик шохлар кесилади. Яъни сўнги йилларда ўсган заиф қисми олиб ташланади. Ҳосилга кирган дарахтларнинг нормал ўсишини таъминлаш мақсадида дарахт шохларини вақти-вақти билан чиканка қилинади. Бу даврда ён шохларнинг четга қараб ўсишини чеклаш мақсадида уларни кесиб турилади. Шунингдек осилиб қолган, ерга тегиб турган касал, қуриган ва синган шохлар олиб ташланади.

Асосий шохларнинг учида ўсиш анча сусайганда улар ёнга қараб яхши шохлаши учун 5-7 йиллик шохларигача қисқартирилади.

Калта шохча ва ҳосил шохчаларининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда учдан бир қисмига ёки қоқ ярмига қисқартирилади. Асосий шохларни алмаштириш ёки шохчаларига айлантириш мақсадида новдаларга шакл берилади, ортиқча новдалар кесиб ташланади. Дарахт атрофидаги новдалар эса вақтинча қолдирилади. Ҳосил мўл бўлган йилларда кесиш йўли билан илгари ҳосил бўлган гул куртакларини камайтириш мақсадга мувофиқ. Аксинча, келаси йили мўл ҳосил етиштириш учун кузда кўпроқ кесиш ёки баҳорга шохларни сийраклаштириш йўли билан гулкуртакларини сонини камайтириш керак.

Нок дарахти ҳам олмага ўхшаб кесилади. Нокни кесишда новдаларнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари ҳисобга олинади. Кам шохлайдига аммо кучли ўсган новдалари ва асосий шохларида жуда кўп халқали шохчалари бўлган навларнинг новдалари уларнинг узунлигига қараб тенг ярмига ёки учдан бир қисмига қисқартирилади. Кучли шохлайдиган, чивиқ новдаларида ҳосил тугадиган ёки ҳосил тугмайдиган навларнинг асосан шох-шаббаси сийраклаштирилади. Агар ҳосилнинг кўплиги ёки бошқа бир сабабга кўра ўсиши кескин секинлашса, ўтган йилларда кучли ўсган шохлар қисқартирилади.

Беҳи дарахтига ҳам олма сингари сийраклаштирилган ярус системасида шакл берилади. Асосий шохларга шакл беришда уларнинг ўзаро боғлиқлигига қатъий амал қилиб, асосий шохларни ўткир бурчак бўйича кесишга йўл қўймаслик лозим. Бунда рақобатдаги асосий шохлар, асосий шохлар шох-шаббаларари, ичига қараб ўткир бурчак ҳосил қилиб ўсувчи новдалар олиб ташланади. Асосий шохлардаги қолган новдалар олиб ташланмасдан майда ҳосил шохчаларига айлантирилади. Бунинг учун дастлабки 3 йилнинг ўзидаёқ қисқартирилади, яъни дарахтлар ҳосилга киришга тайёрланади. Аммо тўртинчи йилдан бошлаб, яъни дарахтлар ҳосилга кирганда, ўсаётган шохлардаги новдалар биологик хусуиятлари ҳисобга олган ҳолда турли даражада кесилади. Беҳининг ҳамма навлари барг қўлтиқларида ҳосил тугади. Кучли ўсган новдаларидаги баъзи барг қўлтиқларидаги куртаклар ҳосил куртакларига айланади. Барг куртакларидаги ҳосил куртаклари фақат кучли ўсган новдаларнинг юқори қисмида бўлади. Шу муносабат билан ўсаётган шохлардаги новдалар калта қилиб кесилса, новда мева куртакларини мавжуд қисми олиб ташланади.

Ўсиш секинлашганда бехи дарахтини ёшартириш учун ҳар 3-4 йилда 2-3 йиллик, кейинчалик эса 5-6 йиллик шохлари кесилади.

Ўрик дарахти ёш пайтида кучли ўсиши билан ажралиб туради. Дарахтлар 6-7 ёшга киргунча бақувват новдалар ҳосил қилади, чунки улар бу даврда жуда кам шохлайди. Ёш новдалар яхши ҳосил бўлиши учун бақувват новдалар учдан бир қисмига ёки тенг ярмига қисқартирилади. Шу мақсадда бу ёшда новдаларни ёзда (май-июн ойида) чилпиган маъқул. Кейинчаллик дарахтни кесиш ортиқча навбатдаги тартиб шохларини олиб ташлаш ва новдаларини меъёрида қисқартиришдан иборат бўлади.

Дарахтлар 20-25 ёшга кирганда уларнинг ўсиши шунчалик секилашадики, бу ҳол ҳосилга салбий таъсир кўрсатади. Бу даврда дарахт ёнидан шохлаш учун 2-4 йиллик шохлари кесилади. Дарахт бундан ҳам қари бўлганда ёки суст ўсганда 5-7 йиллик шохлари кесиб яшартирилади.

Манба: mygarden.uz

[print-me]

2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ток кесиш ва шакл бериш

27.09.2020

Анжир меваси етиштириш бўйича тавсиялар

14.06.2020

Ток филлоксераси — узумзорларнинг хавфли кушандаси

22.12.2018

Мевали дарахтлар танаси қачон оқланади?

29.02.2020

Анор мевасини қишга сақлаш бўйича тавсиялар

24.10.2020

Томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш

08.05.2020

Хурмо меваси навлари

16.08.2018

Мевали дарахтларни ўғитлаш меъёрлари ва муддатлари

17.01.2019

Тут дарахтларини парваришлаш

05.10.2018

Нима сабабдан мевали дарахтлар мева қилмайди?

22.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.