Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Аҳоли хонадонларида қуён боқиш ва парваришлаш

Муаллиф Агроном 16.05.2020
Аҳоли хонадонларида қуён боқиш ва парваришлаш

Аҳоли хонадонларида қуён асосан гўшти ва мўйнаси учун боқилади. Ҳозирги вақтларда республикамизда оқ великан, кулранг великан, Россия мордери, шиншила, капалаксимон, олмахонсимон, кумушсимон, қора қўнғир, вена зангори ва бошқа зотли қуёнлар боқилмоқда.

Хўжаликларда қуёнлар очиқ ва ёпиқ жойдаги катакларда боқилади. Очиқ жойга ўрнатилган катакларда қуёнларни тоза ҳаво билан таъминланиши осон бўлади. Тоза ҳаво қуёнлар организмини чиниқтиради, бақувват ва соғлом ўсади. Шунинг билан бирга қуёнларнинг юнглари қалин ва сифатли бўлади.

Қуёнларга касаллик тарқалмаслиги учун қуёнхонага кириш олдига қипиқ тўшалиб, унга корбол кислота ёки креолин сепилади. Бу эритма сепилган қипиқни босиб ўтиш натижасида оёқларига ёпишган касаллик микроблари ўлади.

Қуён катакларидаги озиқлантиргичлар ва сувдонларни тоза ҳолда сақлаш зарур. Уларни қайнаган сув билан буғлаш ёки дезинфекция қилувчи суюқлик билан ишлаш талаб этилади. Касаллик тарқатувчи манба сифатида қуён ахлати хизмат қилиши мумкин. Шунинг учун қуён ахлатларини ҳар куни тозалаш, қуёнхонадан олиб чиқиб гўнгхоналарга тўплаб, устини тупроқ билан кўмиш лозим. Қуён елвизак шамолга ва намликнинг кўпайиб кетишига бардош бера олмайди. Шунинг учун уларни елвизак шамолдан сақлаш, намланиб кетган тўшамаларини алмаштириб туриш керак.

Қуёнларни кўпайтириш ва ўстириш уларни тўғри озиқлантиришга боғлик. Қуён кемирувчи ҳайвон бўлиб киш ойларида хашак илдизмева, янги дарахт шохлари, сўли, ловия, дон ёрмаси, кунжара ва бошқалар билан озиқланади. Ёз ойларида эса қуёнлар учун энг яхши озиқ яшил ўсимликлардир. Чунки уларда ҳар хил фойдали моддалар кўп бўлади. Шунинг учун ёзда қуёнлар кўпрок яшил ўсимликлар билан боқилади ва унга ошхона чиқиндилари (бўтқа, картошка, қовун, тарвуз) қўшилади. Қуёнларга бериладиган озиқлар сифатли ва тоза бўлиши лозим. Қуёнларга ботқоқ ердаги ўтларни, моғорлаган ва чириган хашакларни ва тугунак меваларни бермаслик лозим.

Қуёнга бериладиган озиқлар қўйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
  1. Яшил озиқлардан — ўтлок пичани, жавдар, сўли, беда, маккажўхори ва бошқа ғалла экинларининг ер устки қисмлари, илдизмевалар ва карам барглари, дарахтнинг яшил шохлари ҳамда ёввойи ўтлар.
  2. Ширали озиқлардан — хашаки лавлаги, хашаки сабзи, хашаки шолғом ва бошқалар.
  3. Дағал озиқлардан — беда, себарга, беда — ғалла аралашмасидан иборат пичан.
  4. Концентрат озиқлардан — ғалла ва дуккакли дон экинлари дони, ёрмалари, кепаклар, мойи олинган кунжара, омихта ем, пичан уни, қуруқ сут ва бошқалар.
  5. Ҳайвонлар маҳсулотидан тайёрланган озиқлардан — сут, ёғи олинган сут, сутзардоби, айрон, гўшт, гўшт-суяк ва балиқ унлари.

Қуёнларга бериладиган озиқларнинг миқдори унинг катта-кичиклигига ва ёшига боғлиқ бўлади. Она қуёнлар, эмизувчи ва ҳомиладор қуёнларга озиқлар кўпрок берилади. Қуёнларни озиқлантириш, уларнинг ҳолатига боғлиқ. Вояга етган қуёнлар ёзда турли ёввойи ўсимликлар, томорқадан чиққан ўсимлик қолдиқлари, қишда эса пичан, дарахт новдалари ва силос билан боқилади. Ҳомиладор қуёнлар озиқнинг бир қисмини болаларининг шаклланишига сарфлайди. Шунинг учун уларнинг озуқаси енгил, ўзлаштириладиган, витаминга ва минерал моддаларга бой бўлиши лозим.

Одатда қуёнлар туққандан сўнг унинг болалари 16 кундан сўнг инидан чиқади, шунинг учун уларга майин, майда кесилган пичан ва илдизмевалар, ширали ва кучли озиқлар берилади. Қуён болалари кўкатлар билан боқилади, сўнг аста-секин озиқ нормаси кўпайтирилади.

Манба: agro-olam.uz

[print-me]

қуён
5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қўйларни қочириш учун мақул фурсат

29.12.2019

Сигирлар сут маҳсулдорлиги нималарга боғлиқ?

08.06.2020

Сигирларнинг бўкиб қолиши ва уни даволаш

11.04.2020

Ҳайвонларда учрайдиган туберкулёз касаллиги ва унга қарши кураш

08.02.2020

Қўй боқиш сирлари

22.01.2020

Қўйларни урчитиш усуллари

21.08.2018

Инсон саломатлиги учун эчки сути фойдаси

07.03.2019

Чорва моллари экинзорга тушса қандай жазо тайинланади?

23.01.2019

Қурбонлик қилиш қоидалари

21.08.2018

Қорасон касаллиги қарши кураш чоралари

25.03.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.