Мотоблок — ерни қайта ишловчи, экин экувчи, ариқ очувчи ихчам деҳқончилик техникаси, уни мини трактор билан солиштириш мумкин. Мотоблок 2 та ғилдиракка эга бўлади, айрим турларида 3-бошқаришга ёрдам берувчи ғилдиракчани учратиш мумкин. Техникадан асосан катта экин майдонларини қайта ишлаш учун фойдаланилади, бунда инсон кучи ва вақт сарфини анчагина тежашга эришилади.
Мотоблок ишлаш принципи двигателнинг айланма ҳаракатини ғилиракларга беришига асосланган. Қўшимча ускуналарни айланувчи қисмга улаш мумкин. Мотоблокни бошқариш ўрнатилган дастак орқали амалга оширилади, бу дастакда тормоз, тезликни ўзгартирувчи тугмалар ўрин олган.
Қишлоқ хўжалигини соҳасини ривожлантириш маҳаллий шароитларга мосланган замонавий техникаларни талаб қилади. Қуйида юртимизда таклиф этилаётган мотоблоклар нархи ва тавсифи келтирилган.
Мотоблок KY1350G
Қуввати: 9 от кучи
Двигател тури: дизель
Ёқилғи баки ҳажми: 7 л
Нархи: 10 356 000 сўм
Сотувчи: ООО «Agrotech System» (90 969-66-52)

Мотоблок Zubr JR-Q78
Қуввати: 8 от кучи
Двигател тури: дизель
Ишлаб чиқарувчи: ZUBR, Хитой
Нархи: 11 600 000 сўм
Сотувчи: ООО «Cold Industry» (99 800-60-69)
Мотоблок Weima WM1100D
Қуввати: 9 от кучи
Двигател тури: бензин
Ишлаб чиқарувчи: WEIMA, Хитой
Нархи: 6 975 000 сўм
Манба: Abad.uz (71 202-96-96)

Мотоблок MTD T/380M
Қуввати: 5,5 от кучи
Двигател тури: бензин
Ишлаб чиқарувчи: MTD, Германия
Нархи: 8 300 000 сўм
Сотувчи: ООО «Best-Tools» (93 589-05-54)
Мотоблок Weima WM1100BE
Қуввати: 13 от кучи
Двигател тури: дизель
Ишлаб чиқарувчи: WEIMA, Хитой
Нархи: 10 044 000 сўм
Манба: Abad.uz (71 202-96-96)

Мотоблок TIGUAN
Қуввати: 6 от кучи
Двигател тури: дизель
Ишлаб чиқарувчи: TIGUAN, Хитой
Нархи: 6 700 000 сўм
Сотувчи: ООО «FPI Delivery Service» (90 986-80-68)
Мотоблоклар нархи фақат таништириш мақсадида жойлаштирилди, янада кўпроқ маълумот олишни истасангиз сотувчилар билан боғланинг.
[print-me]

