Ток кесиш ва шакл бериш

Ток туплари яхши ўсиши ва ҳосилдорлигини ошириш учун кесилади. Узум шохлари кесилиб, шакл берилиши натижасида баргларда озиқ моддалар ҳосил бўлиши учун зарур бўлган ёруғлик ва иссиқликдан фойдаланишига ёрдам беради. Ток асосан кузда, баҳорда ва ёзда кесилади.

Ток кесиш ток қайчи ёки боғбон арраси билан амалга оширилиши мумкин. Токни узум ҳосили йиғиб олингандан кейин тез орада сентябр ойи охири октябр ойи бошларида кесган маъқул. Токларни кузда кесиш тупларни кўмиш ишларини ҳам осонлаштиради. Лекин хонадонлардаги томорқаларда етиштириладиган сўритокларда бу иш асосан, эрта баҳорда узум новдаларида сув ҳосил бўлган пайтда амалга оширилади.

Кесиш жараёнида энг аввал хом ва нимжон бўлиб ўсган новдалар олиб ташланади.

Кесиш жараёнида 2-3 йиллик эски новдалар олиб ташланиб, бир йиллик ёш новдалар қолдирилади. Бундай новдалар ҳосилнинг сифатли, узум бошлари ва доналарининг йирик бўлишини таъминлайди.

Новданинг қанча қисми кесиб ташланиши узум навига, ўсишига ва новданинг қандай ривожланганлигига қараб белгиланади. Новданинг энг пастки қисмидаги куртаклар сустроқ, ўрта қисмидагилари эса энг яхши ривожланган бўлади. Келаси йилда худди шу новданинг ўрта қисмидаги куртаклардан серҳосил новдалар ўсиб чиқади. Шунинг учун айнан шу куртаклардан 15-20 тасини қолдириб қолгани кесиб ташланади. Бунда 4-5 та асосий новда қолдирилади.

Кесишнинг ҳар хил усуллари мавжуд. Булардан бири узумчиликда ҳизмат кўрсатган машхур соҳибкор Ризамат Муҳаммедов усулидир. Бу усулда ток сўри қилиб кўтарилиб, энг юқоридаги новдаларда 18-20 тагача, ундан пастдаги новдаларда эса камроқ 14-15 та гача куртак қолдирилади. Новда қанча пастда бўлса шунча кам куртак қолдирилади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

Related posts

Узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади

Узум ҳосилини йиғиб олиш бўйича тавсиялар

Гилос дарахтларига шакл бериш бўйича тавсиялар