Қишлоқ хўжалиги анъанавий тарзда Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан ҳисобланади. Бугунги кунга келиб соҳани янада самарали ривожлантиришнинг асосий вазифаларидан бири қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажмини, қишлоқ хўжалиги соҳасининг экспорт салоҳиятини оширишдан иборат.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини янада барқарор ва самарали ривожлантиришнинг энг муҳим йўналиши — инновацион қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш ва уни юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашдир. Бу вазифаларни бажариш учун кўплаб хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари фаол жорий этилмоқда, улар Ўзбекистоннинг «Қишлоқ хўжалиги – AgroWorld Uzbekistan» йирик саноат кўргазмасида бевосита иштирок этмоқда.
Жорий йил «AgroWorld Uzbekistan» кўргазмаси 15-июндан 17-июнгача Тошкентда «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.
Ўтган йилги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда, кўргазма энди алоҳида аҳамиятга ега — бизнес фаолиятида узоқ танаффусдан сўнг, фермерлар, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар кўргазма майдонида хусусий алоқаларни давом еттириш, музокаралар ўтказиш, шартларни муҳокама қилиш ва янги қишлоқ хўжалиги мавсуми арафасида етказиб беришни мувофиқлаштиришга эришадилар.
Кўргазма иштирокчилари орасида дон ва ун-тегирмончилик корхоналари, паррандачилик хўжаликлари ва иссиқхоналар учун ускуналар етказиб берувчилар мавжуд. Чорвачилик учун витамин мажмуалар йирик ишлаб чиқувчилари, ўғитлар ва уруғлар ишлаб чиқарувчилари, қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан олинадиган ҳосилнинг миқдори ва сифатини ошириш учун технологияларни таклиф қилувчи компаниялар.
Бу йил Германия, Италия, Туркия, Корея Республикаси, Нидерландия, Белгия, Полша, Украина, Россия ва Беларус Республикасидан иштирокчилар ўзларининг инновацион ечимларини тақдим этадилар.
Бизнес дастур доирасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамкорлигининг фаол кўмаги остида анъанавий тарзда 2-чи Ўзбекистон глобал агросаноат форуми – UGAF 2021 ўтказилади. Кўргазманинг иккинчи куни – 16-июн куни Ўзбекистон Фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши кўмагида «Фермерлар куни» ўтказилади. Шу куни республика вилоятларидаги барча фермерлар хорижий тажриба билан танишиш, маҳсулот ёки хизматларни танлаш ва кўргазмада тақдим этилган кенг турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари билан бевосита мулоқот қилиш учун бирлашадилар.
«AgroWorld Uzbekistan» кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган барча меъёр ва талабларга, шунингдек, Жаҳон кўргазма саноати уюшмаси (UFI) томонидан ишлаб чиқилган стандартларга риоя қилинган ҳолда ўтказилади.
Кўргазма ташкилотчилари билан боғланиш: (71) 205-18-18; (71) 237-22-72.
Манба: agromart.uz
[print-me]
