Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

Сигирларнинг кетоз касаллиги ва унинг олдини олиш чоралари

Муаллиф Агроном 17.01.2021
Сигирларнинг кетоз касаллиги ва унинг олдини олиш чоралари

Сигирлар кетози – полиэтиологик касаллик бўлиб, касалликнинг келиб чиқишида сут беришнинг кучайган даврида энергия танқислиги, ўта оқсилли озиқлантириш, мой кислотаси сақловчи озиқаларнинг берилиши асосий сабаблар ҳисобланади. Касаллик сут беришнинг 6-10 ҳафтасида, сут ҳосил бўлиши учун зарур энергиянинг танқислиги оқибатида яққол намоён бўлади.

Кетоз асосан юқори концентрат типида боқиш жорий этиган хўжаликларда ҳайвонлар рационида дағал озиқалар етишмаганда озиқаларнинг катта қоринда ҳазмланишининг бузилиши оқибатида кузатилади. Кўп ҳолларда сигирларнинг кетоз билан касалланишига таркибида кўп миқдорда мой ва сирка кислотаси сақловчи озиқалар (силос, сенаж, жом, барда) берилиши сабаб бўлади.

Кетоз касаллигининг белгилари

Янги туққан сигирларда касалликнинг ўткир кечишида вақти-вақти билан безовталаниш, қўзғалиш ҳолати, тери сезувчанлигининг ортиши (гиперестезия) қайд этилади. Қўзғалиш ҳолати тезликда ҳолсизланиш билан алмашади. Ҳайвон ҳолсизланган, уйқусираган ҳолатда кўпинча ётиб қолади. Катта қорин ҳаракати сусайган, ич қотиши ёки узоқ муддат кучли ич кетиши кузатилади. Туғруқ парези пайтидагидек сопороз ёки коматоз ҳолати қайд этилади.

Кетознинг ярим ўткир ва сурункали кечишида касал ҳайвонда тери қопламасининг ҳўрпайиши, туёқлар ялтироқлигининг пасайиши, ҳолсизланиш, лоқайдлик, ўрнидан секин туриш ва секин ҳаракатланиш, иштаҳанинг ўзгариши, омихта емларни хоҳламаслик ва дағал озиқалар, илдизмевалиларни иштаҳа билан истеъмол қилиш кузатилади. Катта қорин ҳаракати периодик равишда сусаяди, қисқаришлари кучсиз, қисқа, кавш қайтариш бетартиб равишда бўлади. Касалликнинг бошланишида нафас тезлашган бўлади. Кўпчилик ҳайвонларда семизлик даражаси ва маҳсулдорлик пасаяди, жинсий цикл бузилади. Сервис даври узаяди ёки қисир қолиш кузатилади, бузоқлар гипотрофик ҳолатда туғилиб, организм резистентлигининг пасайиши оқибатида ҳазм тизими ва бошқа касалликларга тез берилувчан бўлади.

Касалликни даволаш усуллари

Касал ҳайвонлар парҳез озиқлантирилиб, сифатли пичан (8-10 кг), ўт уни (2-3 кг), сенаж (8-10 кг), илдизмевалилар (8-10 кг) ёки картошка (6-8 кг), омихта емлар сифатида арпа ёрмаси берилади.

Оқсилли ва энергетик озиқлантириш маромлаштирилади. Рационда оқсиллар ортиқчалиги аниқланганда омихта емлар бериш камайтирилиб, сифатли пичан, сенаж ва илдизмевалилар билан бойитилади.

Организмдаги глюкоза ва гликоген миқдорининг меъёрида бўлиши ҳазм тракти, юрак ва бошқа аъзоларни меъёрда фаолиятини таъминлаш мақсадида 2-3 кун давомида, вена қон томирига 0,25-0,5 г/кг ҳисобида 10-20%-ли глюкоза эритмаси кунига 1-2 марта юборилиб турилади. Мускул орасига кунига 1-2 марта 100-150 ҲБ инсулин инъекция қилинади. Гидрокортизон, дексаметазон каби кортикотроп гормонал препаратлар тавсияномасига кўра қўлланилади. Оғиз орқали 150-500 г қанд ёки бошқа гликоген воситалар: натрий пропионат, натрий лактат, пропиленгликоль, глицерин ва бошқалар қўлланилади.

Касалликни олдини олиш чоралари

Кетоз касаллигининг олдини олиш учун рациондаги клетчатка миқдорининг, қанд – оқсил нисбатининг меъёрлар даражасида бўлишини таъминлаш, оқсиллар ортиқчалиги ва энергия танқислигига, узоқ муддат ўта оқсилли рационда, силос – концентрат типида боқишга йўл қўймаслик лозим. Юқори маҳсулдор сигирлар рационида 6-8 кг пичан, 8-9 кг лавлаги ёки 5-7 кг картошка бўлиши керак. омихта емлар лактациянинг кучайган даврида сигирлар рационининг 40-45, маҳсулдорликнинг пасайган даврида эса 25-30 % ни ташкил этиши лозим.

Рацион қуруқ моддасидаги клетчатканинг миқдори бир кунлик сут маҳсулдорлиги 10-20 кг ташкил этганда 24-28%, 21-30 кг да – 20% ва 30кг дан ортиқ бўлганда – 16-18% ни, сутдан чиқарилган даврда буғоз сигирлар учун – 25-30% ни ташкил этиши лозим. Меъёрлаштирилган рационларда 1 г ҳазмланувчи протеинга 0,8-1,2 қанд тўғри келиши, қанд ва крахмалнинг ҳазмланувчи протеинга нисбати 1:1 ни ташкил этиши лозим.

Ҳайвонларга бериладиган силосда рН –3,8-4,2 бўлиши, таркибида мой кислотаси бўлмаслиги керак. Сифатли сенаж 45-55% намликга эга, рН 4,2-5,4 атрофида бўлиб, унинг таркибида мой кислотаси бўлмайди.

Режали равишда яйратиш, бўғоз сигирларнинг ўта оқсилли ва юқори энергетик озиқлантирилишининг олдини олиш, она ҳайвонларда йилнинг ҳар чорагида бир марта режали равишда диспансерлаш ўтказилиб турилиши кетознинг олдини олишда катта аҳамиятга эга.

Манба: agro-olam.uz

[print-me]

4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

«Ўзэкспомарказ» павильонларида «Agrotech Expo 2019» кўргазмаси бўлиб ўтади

07.06.2019

Ўзбек олимлари томонидан қорамолларнинг янги Водий типи яратилди

13.12.2018

Республикада паррандачилик кластерлари ташкил этилади

19.11.2018

Ўзбекистонликлар яна Россияга ўзлари билан мева-сабзавотлар олиб боришлари...

06.03.2019

Республикамиз ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

30.04.2020

Пахта терими учун меҳнат ҳақи миқдорлари тасдиқланди

18.09.2019

Ўзбекистонда шоличилик кластерлари ташкил этилади

17.12.2019

Аҳолига имтиёзли шартларда ер ажратилади

04.05.2020

Қишлоқ хўжалиги вакиллари шахсий транспортда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши...

17.04.2020

Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2019» кўргазмаси бўлиб ўтади

06.03.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.