Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ҚУЁНЧИЛИК

Қуёнларда учрайдиган кокцидиоз касаллиги аломатлари ва даволаш усуллари

Муаллиф Агроном 28.06.2020
Қуёнларда учрайдиган кокцидиоз касаллиги аломатлари ва даволаш усуллари

Кокцидиоз (эймериоз) – асосан ёш қуёнларда кузатиладиган ўткир инвазион касаллик. Жониворларнинг озиб-тўзиб заифлашиши, ичбуруғ, камқонлик, қорин ҳажмининг йириклашиши, томир тортишиши ва оммавий қирилиши билан тавсифланади. Бир неча турга мансуб содда организмларнинг ошқозон-ичак тизимидаги шиллиқ пардалар ва жигарнинг сафро оқими йўлида йиғилиб қолиши билан юзага келади. Ушбу касаллик йилнинг илиқ ва сернам кезларида жадал қўзғалади.

Касаллик жараёни ва аломатлари

Ёш қуёнчаларнинг иштаҳаси йўқолади, ўсиш ва ривожланиши сустлашади. Дефекация тезлашади, нажаси қон ва шилимшиқ аралаш чиқади. Қорни ва жигари катталашиб кетади. Қуёнларда томир тортишиш, бошини орқага ташлаш, орқа оёқларини чўзиб, олд оёқлари билан сузиш ҳаракатларини бажариш ҳолатлари кузатилади. Катта ёшдаги қуёнларда ҳам сурункали юз бериб туриши кузатилади.

Даволаш усуллари

Касалланган қуёнларга сульфадиметоксин ёки сульфапиридазин (100 мг/кг) тайинланиб, орада 3 кунлик танаффус билан ҳар бири 5 кундан давом этадиган 2 босқичда мономицин билан уйғунлаштирилади. Таркибида кокцидиостатик моддаси мавжуд премикслар емга аралаштириб берилганида даволаш самарадорлиги ортади.

Касалликнинг олдини олиш усуллари

Қуёнлар катагининг пол-панжарасини тўрдан тайёрлаш, остидаги яхлит полни суткада 2 маротабадан кам бўлмаган тарзда гўнгдан тозаланиб туриш лозим. Тегана ва сувдонлар доимо тоза тутилиши керак. Парвариш асбоблари ва катаклар пайвандлаш лампасининг олови билан бир сидирға қиздириб чиқилиши лозим.

Аксарият юқумли касалликларнинг олдини олувчи восита – карантиндир. Бунда сотишга ажратиб қўйилган ёки қуён бошини кўпайтириш ниятида харид қилинган қуёнларни бир неча кун карантинда боқиш керак. Янги қуёнларнинг эҳтимолий касалликларини аниқлаш мақсадида қуёнбоқар ихтиёрида бир нечта алоҳида катаклар бўлиши лозим. Ушбу катаклар сони қуёнлар сонига боғлиқ.

Манба: «Томорқа хўжалигида қуёнчилик», Долимов Ш.З.

[print-me]

қуён
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қуёнлар учун қишга озуқа тайёрлаш

23.11.2019

Калифорния қуёни зоти тавсифи

14.03.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.