Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ҚУЁНЧИЛИК

Қуёнлар учун қишга озуқа тайёрлаш

Муаллиф Агроном 23.11.2019
Қуёнлар учун қишга озуқа тайёрлаш

Авваламбор қуённи юқори сифатли пичан билан таъминлаш зарур. Ёзда ўриб бериладиган майсанинг бир қисмидан пичан тайёрланади. Яхши пичан бедадан тайёрланади. Қуён шувоқни ҳам яхши истеъмол қилади, бироқ уни пичанга аралаштириб оз-оздан берган маъқулдир.

Қуёш нури билан қуритилган майса тўйимлилик хусусиятини йўқотади шу боис у сояда баланд ёғоч девор ёки ётқизилган ходалар устида қуритилади. Бунда пичан шамоллаб тез қурийди. Пичанни чордоққа чиқариб тахлаш мобайнида унга туз сепиб борилади. Туз пичаннинг қуримай қолган жойларини бузилишдан асрайди.

Қичитқи ўтни (газандани) кўпроқ тайёрлаган маъқул. У қуригач, бир қисми тутам қилиб боғланиб осиб қўйилади, иккинчи қисми эса майдалаб чопилиб, қопга солинганича сақланади ва комбикормга ёки бойитилган бошқа емларга қўшиб берилади. Ёз ойларида тол, заранг, жўка, четан новдаларининг боғламларини кўпроқ тайёрлаш керак. Четан мевалари билан бирга қуритилгани маъқул.

Ҳажми катта ертўла жиҳозлаб, унда карам ва илдизмевалар сақлаш лозим. Томорқани ўташ жараёнида чиққан ёввойи ўтларни ташлаб юбориш ярамайди. Шўра (олабўта), бўзтикан, печак (чирмовиқ), буғдойиқ, ихрож каби ёввойи ўтларни пичанбоп қилиб қуритмоқ лозим. Сабзавот барглари ҳам қуритиб тайёрланади.

Қуён қишда картошка палаги, шунингдек саримсоқ пиёз, укроб, кашнич кабиларнинг қуритилган барг ва пояларини иштаҳа билан истеъмол қилади.

Кузда олма, гилос, қорағат шохларини кесар экансиз қуёнга беринг. Жонивор бу новдаларни деярли батамом еб битиради. Меваси териб олинган хўжағат ҳам боғлаб қуритилади. У ҳам қуёнлар учун жуда яхши ем ҳисобланади. Боғдаги ертутга ишлов берилганида ҳам чиқиндиларини пичан сифатида қуритса бўлади. Экинзордаги 1-2 эгатга бўрилуккак, маккажўхори, ровоч каби мўл кўк ем берадиган экинлар экинг. Бўрилуккакнинг янги ювилган илдизлари, меваси, поя ва барглари яхши ем бўлади.

Тарвуз, қовун, ошқовоқ пўчоқлари ҳам яхши истеъмол қилинади. Картошка пўчоқлари ҳам яхши ем бўлиб, моғорламаслиги учун қуритиб қўйилади. Тухум пўчоғи ҳам қуритилиб эзилади ва оз-оздан емга қўшиб берилади. У бўр ўрнини боса олади. Суяк ҳам ортиқча эмас. Печкада оппоқ бўлиб қолганига қадар яхшилаб куйдирилиб, ун даражасига қадар туйиб юборилади ва емга қўшиб берилади.

Манба: «Томорқа хўжалигида қуёнчилик», Долимов Ш.З.

[print-me]

қуён
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қуёнларда учрайдиган кокцидиоз касаллиги аломатлари ва даволаш усуллари

28.06.2020

Калифорния қуёни зоти тавсифи

14.03.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.