Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Бақлажон экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 30.07.2019
Бақлажон экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Бақлажон — шифобахш мева бўлиб, таркибида қанд моддаси, витаминлар B1 , B2 , CB ҳамда минерал тузлар кўп. Унинг доимо пўсти юпқа, ялтироқ қора ёки бинафша рангдагиси истеъмол учун танланади. Кўпинча бақлажоннинг ички қисми олинадида, бошқа сабзавотлар билан қовурилади. Саримсоқ пиёз қўшиб тайёрланган сабзавотли қийма бақлажон ичига жойланади. Cўнг қиздирилган ёғда товага бостирилади ва духовкада пиширилади. Бундай таом жуда сервитамин ҳисобланади ва танга роҳат бағишлайди.

Бақлажоннинг кўп тарқалган навлари: Аврора, Замин F1, Феруз.

Уруғ танлаш ва кўчат етиштириш

Бақлажоннинг экиладиган уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун, вазндор бўлиши зарур. Бир гектарга етарли кўчат олиш учун 0,6-0,7 кг уруғ талаб этилади. Уруғлар экиш олди сувда ёки микроўғитлар ва ўстирувчи стимуляторлар эритмасида 10-12 соат давомида ивитилади, сўнгра уруғ дорилагичлар билан ишлов берилади. Уруғлар далага яқин ерларда қуёшдан ҳимояланган кўчатхоналарга май ойи бошида 0,5-1,0 см чуқурликда экилади. Майсалар кўринишгача ҳарорат 15-20°С, кўкаргач 20-25°С да сақлангани маъқул.

Кўчатлар зарур бўлса сийраклаштирилади. Ўсув даврида озиқлантирилади, суғорилади, бегона ўтлардан тозаланади. 40-45 кундан сўнг 6-8 чинбарг чиқаргач июнь ойи охирида далага ўтқазиш учун тайёр бўлади. Кўчатлар эрталаб ёки кеч салқинда суғорилган далаларга экилади.

Ерни экишга тайёрлаш

Дала асосий экинлар қолдиғидан тозаланиб, енгил суғорилади. Етилган ер ўғитланиб, плуглар тракторга тақилиб тупроқ 22-25 см ағдармасдан ҳайдалади. Чизел-култиваторларда 10-12 см чуқурликда ва бороналар ёрдамида 5-6 см қилиб тупроқ қайта ишланади. Сўнгра кўчат ўтқазиш учун жўяклар олинади.

Экиш муддати

Юртимиз иқлим шароитларидан келиб чикиб, бақлажон кўчатларини июн ойи охири ва июл ойи бошларида экиш тавсия этилади.

Бақлажон кўчатларини парваришлаш

Ўсимликларга биринчи ишлов бериш кўчатлар тўлиқ тутиб олгач бошланади. Бунда эгат ичи, пушта ва қатордаги кўчатлар орасининг тупроғи юмшатилади. Биринчи парваришлашдан 12-15 кун ўтгач иккинчи сув берилади. Тупроқ етилгач яна бир бора чопиқ қилинади. Бунда ер бегона ўтлардан тозаланади, юмшатилади,
тупроқ кўчатнинг атрофига босилади. Бақлажон ўсимлиги яхши ривожланиб, мўл ҳосил бериши учун унинг илдизи жойлашган қатлам ҳаво билан таъминланган бўлиши керак. Бунинг учун сув эгат оралатиб қўйилгани маъқул.

Кўчатларни ўғитлаш

Бақлажон кўчатларини етиштиришда органик ва минерал ўғитлар бирга солинганда янада самарали бўлади. Бунда 20-30 тонна гўнг, 1,5-2 центнер калий-хлор, 2,3-2,5 центнер аммофос кузги шудгорлашдан олдин солинади.  Бақлажон сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даври мобайнида 14–16 марта, сизот суви юзада жойлашган ерларда 10-12 марта суғорилади. Куз бошлангандан кейин экин камроқ суғорилади.

Ҳосилни йиғиш

Бақлажон ўсимлиги етилганда меваси йириклашади, пўсти тўқ бинафша рангга кириб, усти ялтираб туради. Айни шу вақтда меванинг эти нозик, тахирсиз ва уруғи қотмаган бўлади. Бақлажон ҳосили 6-7 кун оралатиб банди билан узиб олинади. Совуқ тушиши олдидан ҳосилнинг ҳаммаси, жумладан, тузлашга ишлатиладиган майда, пишиб етилмаганлари ҳам йиғиб олинади. Пишиб етилган бақлажоннинг ранги оқара бошлайди.

Манба: «Такрорий экинлар — Фаровонлик манбаи», Т.Э.Остонақулов, Н.Х.Халилов

[print-me]

1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Картошкани иккиҳосилли экин сифатида етиштириш

03.01.2020

Пиёз етиштириш технологияси

24.02.2020

Тарвуз қачон экилади?

06.04.2020

Занжабил (имбирь) етиштириш бўйича тавсиялар

08.10.2020

Ерёнғоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

29.04.2020

Такрорий экин сифатида кечки картошка етиштириш

23.05.2020

Плёнка остида сабзавот етиштириш

18.01.2019

Боғдорчилик, узумчилик ва полизчилик учун ер участкалари олиш...

06.09.2018

Картошка етиштириш бўйича тавсиялар

17.07.2018

Тупроқ шўрлик даражасини аниқлаш усули

13.11.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.