Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Хашаки лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 23.03.2019
Хашаки лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

Хашаки лавлаги енгил ҳазм бўладиган, қорамолларда сутни кўпайтирадиган озиқа экини. Хўжаликларда сут берадиган қорамоллар рационида хашаки лавлаги 40-50 % га етади.

Лавлаги илдизмеваси фойдали маъданли моддалар, витаминлардан С, B, B1, B2, PP ва каротинга бой. Илдизмевалар ҳазмланиши бўйича яйлов ўтларидан қолишмайди, дағал озиқаларнинг ҳазмланишини енгиллаштиради. Концентрат емни тежашга имкон беради ҳамда насл беришни яхшилайди.

Хашаки лавлаги уруғлари 4-5°C да уна бошлайди. Қийғос униб чиқиши учун ҳарорат 10°C дан кам бўлмаслиги лозим. Ер усти қисми 1-2°C совуқда нобуд бўлади. Хашаки лавлаги ўсиши ва ривожланишининг бошланишида сувга талабчан. Ўзбекистонда фақат суғориладиган ерларда ўстирилади. Ўсув даври 160-180 кун. Қумоқ, қумлоқ тупроқларда яхши ўсади. Ботқоқ, шўр, шўртоб, тошлоқ тупроқларда яхши ўсмайди. Ўзбекистонда хашаки лавлагининг Ўзбекистон яримқанд, Ўзбекистон-83 навлари Давлат реестрига киритилган.

Хашаки лавлаги қатор оралари ишланадиган, серҳосил экин. У унумдорлиги юқори, ғовак, структурали, тупроқ реакцияси нейтрал бўлган тупроқларга экилади. Хашаки лавлаги ғўза, кўп йиллик ўтлар экилган майдонларга ҳамда кузги дон экинларидан кейин жойлаштирилади.

Хашаки лавлаги 100 с илдизмева ва слиунга мувофиқ барглар ҳосил қилиш учун тупроқдан 25-30 кг азот, 9-10 кг фосфор, 45-50 кг калий ўзлаштиради. У, айниқса, азотли, калийли ўғитларга талабчан. Маъданли ўғитларнинг йиллик меъёри азот 150-200, фосфор 100-120, калий 80-100 кг/га ни ташкил қилади.

Фосфорли, калийли ўғитларнинг ҳаммаси ерни ҳайдаш олдидан солинади. Азот экишдан олдин 50 кг/га, суғоришдан олдин икки марта 50—75 кг/га озиқлантириш сифатида берилади. Органик ўғит, гўнг гектарига 20-30 т ерни ҳайдаш олдидан солинади. Тупроқни асосий ишлашда, кузги шудгор 30-35 см чуқурликда ўтказилади. Эрта баҳорда нам сақлаш учун кузги шудгор бороналанади, экиш олдидан чизелланади, бороналанади, мола босилади.

Ҳосилни йиғиштириш июл охирида, август бошларида тугалланади. Ҳосил йиғиштирилиши билан культивация қилинади ва бир йўла гектарига 100-110 кг азот солиниб, суғорилади. Натижада ўсимлик тез тикланади, илдизлар тез катталашади. Октябр ойининг охиригача 3-4 суғориш ўтказилади, бегона ўтлар йўқотилиб, қатор оралари суғоришлардан кейин ер етилиши билан культивация қилинади.

Илдизмевани йиғиштирадиган махсус комбайнлар бўлмаса, ҳосил ғўзани корчевка қиладиган агрегатлар ёрдамида ковланади. Бунда корчевкани ишлатиш чуқурлиги созланади. Барглар қўл билан тозаланиб, илдизмевалар уюмланади ва транспортларга ортилади.

Манба: «Ўсимликшунослик», Р.О.Орипов, Н.Х.Халилов

[print-me]

лавлаги
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш технологияси

12.11.2018

Томчилатиб суғориш тизимининг афзалликлари

05.01.2019

Кунгабоқар етиштириш сирлари

20.08.2018

Иссиқхонада редиска етиштириш бўйича тавсиялар

01.04.2020

Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

12.01.2019

Иссиқхоналарда зараркунандаларга қарши кураш

21.02.2020

Гречиха экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

05.04.2020

Соя навлари тавсифи

08.01.2019

Иссиқхоналар қачон ёпилади?

04.10.2020

Бақлажон экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

30.07.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.