Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ҚУЁНЧИЛИК

Калифорния қуёни зоти тавсифи

Муаллиф Агроном 14.03.2020
Калифорния қуёни зоти тавсифи

Калифорния қуёни — маҳсулдорлигига кўра гўшт етиштиришга ихтисослашган қуён деб эътироф этилган. Танасининг нисбатан кичик бўлишига қарамай ушбу қуённинг тирик вазни 4,2-4,5 кг га бориб етади. Айримлариники бундан ҳам оғир бўлади. Суяклари нисбатан ингичка ва қисқа бўлса ҳам танасидаги барча мушаклари яхши ривожланган. Бўйни жуда қисқа деярли сезилмайди. Шу сабабли боши бироз кўтарилган.

Рус сувсаридан серпуштлик ва юқори сифатли мўйнани мерос олган (мўйнасининг момиқлиги сезилмас даражада дағал, қалин ва зич бўлади). Питирёғи зич ва қалин. Юнги оқ, ялтироқ. Оёқларининг пастки қисми, қулоқлари, тумшуғининг учи ва думи тўқ жигар ранг, деярли қора, айримлари бўйнининг пастки қисмида кичик қора доғлар кўринади. Қулоқлари жуда қисқа бўлиб, доимо тик туради. Кўзлари қизғиш-пушти, тиниқ, нигоҳи жонли, табиатан серғайрат, бироқ феъл-атвори вазмин. Танасининг гўштли жойлари ортиқ даражада катталашиб кетганлигига қарамай эркак қуён жуда фаол бўлади. Урғочи қуён муттасил 8-9 бошдан бола беради.

Калифорния зотларига мансуб қуёнларнинг асосий афзалликлари қуйидагилар:
  • тез етилиши;
  • серпуштлилиги;
  • организмининг чидамлилиги;
  • қисқа вақт ичида сўйса бўладиган даражада етилиши;
  • бошқа зотларга нисбатан сергўшт бўлишини киритиш мумкин.

Икки ойли жониворнинг тирик вазни 1,8 кг га, яхши боқилгани 2-2,3 кг га, 3 ойга тўлганида 2,6-2,7 кг га етади. Танасининг фойдали қисми (гўшт-ёғи) тирик вазнинг 60% ни ташкил этади.

Манба: «Томорқа хўжалигида қуёнчилик», Долимов Ш.З.

[print-me]

қуён
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қуёнларда учрайдиган кокцидиоз касаллиги аломатлари ва даволаш усуллари

28.06.2020

Қуёнлар учун қишга озуқа тайёрлаш

23.11.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.