Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БАЛИҚЧИЛИК

Балиқ ови учун рухсатнома керакми?

Муаллиф Агроном 26.09.2020
Балиқ ови учун рухсатнома керакми?

Юртимиз ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг бойлиги билан ҳам жаннатмакон жой саналади. Хусусан, Ўзбекистонда 80 га яқин балиқ турлари мавжуд. Ов мавсуми куз ойларидан бошлаб, март-апрелгача давом этади. Чунки бу даврда сувнинг ҳарорати 14 даражадан паст бўлиб, балиқлар ортиқча озиқланмай, истеъмол учун яроқли ҳолга келади. Йилнинг қолган қисми эса балиқларнинг урчиш даври ҳисобланади. Бу даврда балиқ овлаш тақиқланади.

Балиқ овлаш учун рухсатнома керакми?

Балиқ овининг турлари жуда кўп бўлиб, уларнинг бари қизиқарли: пўкакли, доночли, карпли (карп-фишинг), фидерли, спиннинг, троллинг ва ҳоказо. Эндигина балиқ овлашни бошлаганлар пўкакли қармоқдан фойдаланганлари маъқул. Чунки бу тўрга ҳар қандай турдаги балиқ илиниши мумкин — йиртқичлари ҳам, хонакилари ҳам. Қолаверса, балиқ овининг бу тури жуда оддий, кишига завқ ва қувват беради. Шу боис узоқ йиллардан бери балиқ овлаш билан шуғулланиб келган балиқчилар ҳам пўкакли қармоқдан воз кеча олишмайди.

Республикамизда балиқ овлаш учун алоҳида рухсатнома талаб қилинмайди. Рухсатномалар фақат қўриқхоналар, махсус балиқчилик хўжаликлари ҳудудида ов қилиш учун керак. Агар балиқчи ҳаваскор бўлса, истаган пайтида пўкакли қармоқ билан ов қилавериши мумкин.

Қаерда ов қилган маъқул?

Республикамизда мавжуд ҳар бир сув ҳавзаси ва кўллар балиқ ови ишқибозлари учун бир-биридан ажойиб ва қадрли. Маълумки, Сирдарё — балиққа бой дарё ҳисобланади, баҳор-куз ойларида енгил автомобиллар билан у ерларга бориб бўлмайди. Бу даврда сув сатҳи бир неча метрга кўтарилиб, атроф сув билан қопланади. Натижада кўлмак ва ботқоқликлар пайдо бўлади.

Тошкент вилоятида эса балиқнинг йиртқич турлари ҳам овланади. Масалан, троегуб. У йирик танали бўлгани учун “кашалот” деган “лақаб” ҳам олган. Бу балиқ “Роҳат” кўлида, Тошкентдаги Япон боғи сув ҳавзасида ҳам учрайди. Ов учун энг маъқул жой, шубҳасиз, Чорвоқ сув омбори. Бу ерда йирик пеляд, зоғорабалиқ, хумбош балиқ (толстолоб) ва ҳатто гулмоҳи (форел) ҳам овлаш мумкин. Бўзсув каналида вазни 6 килограммгача бўлган лаққа балиқлар учрайди. ТошГРEС сув омборида эса 15 килограммлик зоғорабалиқларни қармоққа тутиш мумкин.

Балиқ овловчилар қуйидаги коидаларга амал қилишлари зарур:
  • Ҳеч қачон керагидан ортиқ балиқ овламанг;
  • Сув ҳавзаси ва атроф-муҳитни ифлослантирманг;
  • Балиқ овлаш ва қайиқ бошқариш йўриқномасини диққат билан ўрганиб чиққандан сўнг, машғулотни бошлашингиз мумкин;
  • Бошқа балиқ овловчиларнинг ҳам ҳуқуқини ҳурмат қилинг;
  • Унутманг, тўр ва электроқармоқдан фойдаланиш балиқларга қирон келтиради.

Бозордан ёки балиқ сотилувчи махсус дўконлардан балиқ харид қилаётганда, сифатига шубҳа туғилса, аввало сотувчидан балиқчилик хўжалиги томонидан берилган рухсатнома ва ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси хулосасини сўранг.

Балиқнинг сифати бузилмаслиги учун, у музлатгичда ёки муз солинган идишларда сақланиши шарт. Шунингдек, янги балиқни жабрасининг қизиллиги ва тиниқлигидан билиш мумкин. Эскирган балиқнинг жабраси рангсиз ва буришган бўлади. Агар қилтаноғи камроқ бўлсин десангиз, катта балиқни танланг. Лаққа, гулмоҳи ва зоғорабалиқларнинг йирикларида қилтаноқни бемалол ажратиш мумкин.

Манба: zamin.uz

[print-me]

балиқ
7
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Фарғонада садок усулида балиқ етиштирилмоқда

11.07.2018

Африка лаққа балиғини боқиш

07.10.2018

Балиқчилик хўжаликларига янги имтиёзлар берилади

07.11.2018

Оқ амур балиғини ҳовузларда кўпайтириш

04.11.2018

Балиқчилик хўжалиги ташкил этиш

13.03.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.