Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Иссиқхоналарда кўкатлар ўстириш

Муаллиф Агроном 27.09.2018
Иссиқхоналарда кўкатлар ўстириш

Яшил кўкатлар вегетация даврининг қисқалиги ва кам иссиқлик талаб қилиши билан ажралиб туради. Улар қаторига салат, пекин карами, укроп, редиска, петрушка кабилар киради. Бу ўсимликлар биринчи экин сифатида бодринг ва помидордан аввал экилади. Ўстириш муддати иситиш усулига боғлиқ. Биоиситгич техник иситгичликлар билан бирга қўлланилса, мартнинг ўрталаридаёқ кўкат етиштириш мумкин. Фақат биологик ёки техник истиладиган иссиқхоналарда муддат апрелга сурилади.

Салат – энг яхши япроқли навлари “Московский парниковий” ва “Майский”, улар тезпишар бўлиб, бирданига доимий жойига экиш мумкин. Қатор оралари 20 см, кўчатлар оралиғи 5-6 см, экиш чуқурлиги 1 см гача бўлади. Кўкатларни парваришлаш илиқ сув қуйиш, ўтоқ ва тупроқни юмшатиш, 1-2 марта озиқлантиришдан иборат бўлади.

Редиска. Иссиқхоналарда ўстириш учун “Заря”, “Тёпличний”, “Сакса”, “учи оқ Розовий”, “Рубин”, “Жара” навлари тавсия этилади. Фақат энг йирик уруғларнигина эрта муддатларда тўрт қатор ва ўсимликлар ораси 20 см масофада экилади. Кўчат ораларини 3-4 см қилиб ягоналаб, қатор оралари юмшатиб турилади. Ҳарорат 180°C дан ошиб кетмаслиги кузатиб борилади. Агар ҳарорат юқори бўлса, улар ингичкалашиб чўзилиб кетади. Етилган ҳосил саралаб йиғилади, 1 кв м дан ўртача 3 кг ҳосил олиш мумкин.

Укроп. Уруғини секин унади, шунинг учун экишдан аввал метилен эритмасида бир-бирига ёпишиб кетгунча ундирилади. Пуштага 4 қатор сепилади. Уруғ сарфи 1 кв м га 20 г укроп 1,5 ойда етилади.

Петрушка – селдер ва лавлагини илдизмевалари ўсишини тезлаштириш йўли билан етиштирган маъқул. Шавелни ҳам шу усулда етиштириш мумкин.

Кўкпиёз – кўкпиёзни, кўпинча, “Бессоновский”, “Погорский” ва “Ротовский” навлари етиштирилади. Экиш учун 3-4 см диаметрли пиёз бошлари олинади. Улар 1 кв м га 8-10 кг тўп қилиб ўтқазилади. Илдиз чиқараётган дастлабки даврда ҳарорат 8-10°C бўлиши, кейин 18-200°C га оширилиши керак. Пиёзлар барг чиқара бошлаганда, минерал ўғит билан озиқлантириш мумкин. Сўнгра ўғит ювиб ташланади. Бир ой ўтиб, яшил бурглар пайдо бўлади.

Пиёз боши сўлиб юмшатиб қолгач, ўсиши тугаган ҳисобланади. Бунда ўртача ҳосил 1 кв м дан 15 кг ҳосил олиш мумкин.

Зиравор ўтлар – одатда, улар қишга қуритилиб майдаланган ҳолда истеъмол қилинади. Бироқ уларни қишда ҳам иссиқхона стеллажалари ёки оддий яшик ва тувакларда ўстириш мумкин. Кўкатлар ниҳоятда фойдали витаминларга бой. Улар қаторига барра пиёз, маёран, лаванда, розмарин, ялпиз, тошчўп, эстрагон, бодринг ўти, райхон, шалфей кабилар киради.

Розмарин – чиройли, доим яшил, нинабарг каби нафис япроқли бута. У иссиқхона ва уйларнинг қуруқ ҳавосига чидамли. Иссиқлик ва ёруғликни севади. Тупроқнинг ортиқча намлигини кўтараолмайди, касалланиб ҳушбўйи сусаяди. Тупроғига бир оз охак ёки бор солиш керак.

Эстрагон. Унинг ташқи кўриниши розмаринга ўхшайди. Эстрагондан олий сифатли сирка тайёрланади. У ёнидаги ўсимликларни сиқиб қўйган учун алоҳида ўтказилади.

Ялпиз – бу ўсимлик ҳам тез кўпайиб бошқа ўсимликларни сиқиб қўйиши туфайи алоҳида екиш керак. Уруғи, илдизи ва шохчасидан кўпаяди.

Манба: mygarden.uz

[print-me]

иссиқхонакўкат
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Тарвуз етиштириш сирлари

05.07.2018

Қишки иссиқхоналарда помидор етиштириш сирлари

31.01.2020

Лизинг асосида трактор олиш шартлари

12.10.2018

Помидор касалликлари ва уларга қарши кураш

10.05.2020

Пиёз етиштириш технологияси

24.02.2020

Ғалла ҳосилини йиғиб олишда нобудгарчиликни олдини олиш бўйича...

15.06.2021

Ерлар унумдорлигини оширишда биогумуснинг фойдаси

27.11.2018

Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик учун кредит

12.08.2018

Гречиха экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

05.04.2020

Картошкани иккиҳосилли экин сифатида етиштириш

03.01.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.