Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Аччиқ қалампир экиш ва парваришлаш

Муаллиф Агроном 21.08.2018
Аччиқ қалампир экиш ва парваришлаш

Аччиқ қалампир етиштириш учун тайёрланадиган ер майдони кеч кузда ёки эрта баҳорда чиринди ва ўғитлар билан ўғитланиб, 25-30 см чуқурликда ҳайдалади. Маҳаллий ўғитларни жуда кўп миқдорда ёки чиримаган ҳолида солиш мумкин эмас. Чунки янги гўнг қалампирнинг ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, қалампир айни шоналаб, мева туккан даврда ҳаво ҳарорати кўтарилиб, янги гўнг чирийди ва ўзидан иссиқлик ажратиб чиқаради. Натижада қалампир илдизига зиён етказади ва ўсимлик қурийди.

Экин майдони март ойидан бошлаб экишга тайёрланади. Қалампир кўчатлари махсус иссиқхоналарда усти ёпиқ ҳолда ўстирилади. Республикамизнинг жанубий вилоятларида март ойининг 20-сидан бошлаб очиқ майдонларга экилади. Марказий вилоятларда эса, кейинроқ апрел ойининг 10-санасидан бошлаб ўтқазилади. Шимолий минтақадаги вилоятларда апрел ойининг охирги ўн кунлигидан, ҳаво ҳароратининг кўтарилишига қараб экилиши мумкин.

Қалампир кўчатлари очиқ майдонга экилишидан 5-6 кун олдин, кўчатхона эшик ва туйнуклари очилиб, ташқи муҳитга мослаштирилади.

Эгатлар 70-90 см энлиликда ўртача баландликда текис қилиб олинади. Кўчат ораларини 25-30 см қилиб экилса кўчатлар эркин ўсади ва мўл ҳосил беради. Бунда ўртача бир сотих майдонга ўртача 500-600 та кўчат сарф қилинади. Экиладиган кўчатлар камида 7-8 та чинбарг чиқарган бўлиши, 20-25% қисми шоналаган, барги тўқ яшил, бақувват, бўйи 17-22 см баландликда бўлиши керак.

Кўчатларни турли усулда қўл меҳнати асосида катта майдонларда суғориш билан биргаликда экиш мумкин. Томорқаларда эса уялаб экиш ёки олдин экиб олиб, сўнгра суғориш мумкин. Экишни эрта тонгда ёки кечки салқинда кундузги иссиқ камайгандан сўнг бажариш лозим. Кўчатлар яхши тутиб олгунга қадар, дастлабки кунлари ҳар куни ёки кун ора суғорилади ва 10-15 кундан сўнг дастлабки ишлов берилади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

қалампир
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Занжабил (имбирь) етиштириш бўйича тавсиялар

08.10.2020

Республикамизда етиштириладиган тарвуз навлари

08.05.2021

Шолғом етиштириш бўйича тавсиялар

20.08.2018

Дала шароитида феврал ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

27.02.2020

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

31.05.2021

Иссиқхоналар қуриш ва улардан фойдаланиш

13.02.2019

Ерларни кузда шудгорлаш бўйича тавсиялар

23.10.2020

Кунгабоқар етиштириш сирлари

20.08.2018

Маккажўхори касалликлари ва уларга қарши кураш

14.06.2020

Картошка ҳосилини йиғиш ва сақлаш усуллари

29.10.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.