Аграр соҳа талабалари учун танлов

Қизиқувчан ва фаол талабалар учун танлов!

Agronet интернет портали аграр соҳа билим юртларида таълим олувчи талабалари учун мақолаларини ушбу веб-сайтда бепул чоп қилиш имкониятини таклиф этади. Агар сизда қишлоқ хўжалигига оид бирор муаммонинг ечими ёки ҳал этиш бўйича тавсияларингиз бўлса, ушбу тажрибаларингизни бошқаларга ҳам улашишга ёрдам берамиз.

Agronet.uz — янги ташкил этилган қишлоқ хўжалигига оид мақолалар қўйиб бориладиган интернет портал. Ушбу веб-сайтда сиз асаларичилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, боғдорчилик, балиқчилик ва бошқа соҳаларга оид мақолалар билан танишишингиз мумкин.

Танловга юбориладиган мақолаларга қуйидаги талаблар қўйилади:
  • мақолалар Microsoft Word файлда (.doc) 14 шрифт билан ёзилиши керак;
  • матн узунлиги 300-400 сўздан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ;
  • мақола имловий хатоларсиз лотин ёки кирилл ёзувида юборилиши мумкин;
  • юбориладиган мақолага камида битта расм қўшиб юборилиши зарур (минимал ўлчами 800x600px);
  • барча материаллар (муаллиф, телефон, email, мақола, расмлар) info@agronet.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

Текширувдан ўтган мақолалар муаллиф номи кўрсатилган ҳолда сайтда бепул жойлаштирилади.

Эслатма! Сайтда чоп қилинган материалларга маълумотнома берилмайди.

Аграр соҳа талабалари
{«type»:»block»,»srcIndex»:0,»srcClientId»:»6feb2647-8f21-4c6e-ac00-12ee92665ded»,»srcRootClientId»:»»}