Кузнинг илиқ кунлари ўтиб, қишнинг совуқ кунлари яқинлашиб қолди. Республикамизнинг туман ва қишлоқларида қиш совуқлари учун ўтин тайёрлаб қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Кўп хўжаликлар тайёр ўтин сотиб олиш билан бирга ўз боғида қурий бошлаган мевали дарахтлардан ўтин қилишни маъқул кўради.
Мевали дарахтдардан ўтин тайёрлаш даври кузнинг сўнгги ойларидан қишнинг ўрталаригача давом этади. Совуқ кунлар бошланмасидан мевали дарахтлар танаси совуқдан ёрилиб кетмаслиги учун танасидаги ортиқча намликдан ҳалос бўлади. Шу билан бирга дарахт озиқланиши учун пўстлоғи остида қуйуқ сироп пайдо бўлади. Бутун қиш давомида дарахт танасида кимёвий жараёнлар содир бўлиб, сироп қуйуқлашиб боради.
Агар мевали дарахтлардан совуқ тушгунча ўтин тайёрлаб олинса, сироп қуйуқлашишга улгурмайди ва ёниш жараёнида ўтинлардан ёқимли ҳид таралади. Лекин ноябрда тайёрланган ўтинлар қишнинг совуқ кунларида кесилган ўтинларга нисбатан ёмонроқ сақланади.
Олма дарахтидан ўтин тайёрлаш
Қуриб қолган олма дарахтларидан тайёрланган ўтинлар узоқ ва бир маромда ёниши билан бошқаларидан ажралиб туради. Бир куб олма ўтинидан 5120 калория иссиқлик чиқади. Бу эса қайин дарахтидан ҳам юқори кўрсатгичдир. Олмадан тайёрланган ўтинлардан қурум чиқмайди. Бунинг сабаби пўстлоғида ёғи (смола) кам миқдорда бўлади. Ундан кабоб (шашлик), дудланган гўшт ва барбекю пиширишда фойдаланиш мумкин.
Нок дарахтидан ўтин тайёрлаш
Нок дарахтларидан кесиб тайёрланган ўтинлар гўштни кўмирда пишириш учун энг мос келадиган ўтин ҳисобланади. Бунинг сабаби нок дарахтидан олинган ўтинларнинг ёниш ҳарорати олма ва қайин дарахтларидан олинган ўтинларга нисбатан пастлигида. Бу турдаги ўтиннинг ёниш ҳарорати 670°С га тенг. Нок ўтинлари гўштни қуритиб юбормай фақат устини қизартириб пиширишга ёрдам беради.
Гилос дарахтидан ўтин тайёрлаш
Бу турдаги мевали дарахтдан тайёрланган ўтинларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, гилос дарахтида кўп миқдорда намлик бўлади. Шунинг учун бу турдаги ўтинлардан ёниш жараёнида тутун чиқади. Гилос ўтинлари тутуни қайин ва тоғтерак ўтинлари каби кучли бўлмайди. Ўтинда таом тайёрдаш учун ишлатилган қозонлардан гилос ўтинлари қуруми осонлик билан ювилади.
Олхўри дарахтидан ўтин тайёрлаш
Олхўри дарахтларидан олинган ўтинлар танасида оптимал даражадаги 30-35% намлик бўлади. Бу турдаги ўтинлар текис, тоза аланга билан, 800°С ҳароратда ёнади. Олхўри ўтинларида қаттиқ унсурлар ва қуйуқ суюқлик (смола) кўп миқдорда бўлмайди. Олхўри ўтинлари кабоб (шашлик) ва барбекю тайёрлаш учун айни муддао бўлади.
Манба: drovavoz.ru
[print-me]