Анордан мўл хосил олиш усуллари

Анордан юқори ҳосил олиш борасида миришкор боғбонларимизнинг тажрибалари кўпдир. Ушбу мақолада шундай тажрибалардан билганларимизни ўртоқлашамиз.

Анор кўчатини экаётган пайтда чуқури атрофига қиррали тош териб кўйсангиз, анори ёрилмайди, меваси серҳосил бўлади. Агар аччиқ анорингиз бўлса, уни кўчириб олиб ташлашга шошилманг. Унинг тагини очиб, томирларига чўчқа гўнги ва одам пешобини аралаштириб қўйинг. Анорингиз ширин бўлади.

Агар қуриган мевали дарахтлар кулини сув билан аралаштириб, бир неча кун анор томирига оз-оздан қўйиб турсангиз анорингиз серҳосил ва дони рангдор бўлади.

Анорнинг ёввойи новдаларини бутаб, уни ахлатхонага ташламай сақлаб қуйинг. Ёз фаслида уни куйдириб, тупроқ билан аралаштириб анорга беринг, мевасини чиройли қилади.

Турли суяк, жун, чарм қолдиқларини анорзорингизга кўминг, анорингиз хушранг бўлади. Анор учун от гўнги хам фойдалидир. Анор дарахти ток билан яқин экилса, хар иккиси хам серҳосил бўлишини юқорида айтдик. Айрим уста боғбонлар анорни нок дарахти билан пайвандлаб юқори ҳосил олишганини биламиз. Анорни апелсин дарахтига пайвандлаш усулларини хам эшитганмиз.

Айрим боғбонлар анорларини офтоб уриб, қорайтириб қўйганидан нолишади ва албатта бу ҳосилдорликка таъсир кўрсатади. Бу ўша анор дарахтингизга етарли озуқа миқдори бермаганингиздан дарак. Уни ўғитлашга эътибор беринг, шунда анор меваси офтобда қуймайди. Иложсиз ҳолда анор дарахтини кўпроқ қуёш тушадиган қисмига бир қават қуруқ хашак ташлаб қўйинг. Бу амални август ойининг кейинги иккинчи ярмида бажаринг.

Яна бир тавсия — экаётган анор кўчатингиз новдасини ёриб, ичидаги мағизини олиб, яна уни бир-бирига ёпиштириб, увада ёки латта билан ўранг. Тоза лой ва янги гўнг билан суваб ёрилган жойи ер юзасига уч бармоқ чиқиб турадиган қилиб экинг, кўклагандан сўнг ёриқ устидаги қисмини кесиб ташлаб парвариш қилинг. Анорингиз мевасини уруғи бўлмайди. Бундай тажрибалар жуда кўп бўлган. Муҳими, анорингиз билан «тиллаша» олсангиз, унга меҳринигизни берсангиз сизни қуруқ қўймайди.

Агар каптар гўнгини сувга аралаштириб, анор томирига қўйиб турсангиз, анорнинг меваси тўкилмайди, пишиши тезлашади. Агар бақлажон ширасини анор гулга кирган пайтда сочсангиз, ундан юқори ҳосил оласиз.

Манба: «Анорчилик сирлари» Ёш боғбонлар, фермерлар ва барча қизиқувчилар учун қўлланма, Исроил Неъматов

[print-me]

Related posts

Узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади

Узум ҳосилини йиғиб олиш бўйича тавсиялар

Гилос дарахтларига шакл бериш бўйича тавсиялар