Този итлар билан ов қилиш

Кўп асрлар давомида този итлар Ўзбекистон ҳудудида ягона овчи уй ҳайвони бўлган. Шунинг учун ҳам уларда чопқирлик, ўткир нигоҳ, овга иштиёқ, маҳорат ва ўлжани тутишдаги эпчиллик каби сифатлар кучли шаклланган. Този ит юмронқозиқ, суғур кабиларни тез тутади. Тулки-ю қуёнларга тез етиб олади. Афсоналардан бирида энг чопқир този итлар уларга ўз учиш тезликларини инъом этган сариқ ғозлар тухумидан чиқиши ҳақида айтилган.

Чаққонлик ҳамда тезлик — тозиларнинг ягона афзаллиги эмас. Уларнинг бошқалардан ажралиб турадиган томони — узун-узун сакраб, ўлжани моҳирона тута олишидир.

Шундай қилиб, този итлар 15 километрдан каттароқ масофодан бор тезлиги билан ўлжани таъқиб этиб, уни тутишга, ва уни хўжайинига олиб келиб беришга қодир.

Катта ўлжани қўлга киритганда, эгасига вафодорлиги ва тутган ўлжасига босиқлик билан муомала қилишга ўргатилганлиги сабаб, Европа зотларига хос бўлган ўлжани тилкалаш ва ғажиш хусусиятидан ҳоли бундай итлар шунчаки хўжайинини кутади. Ўткир кўзлари ўлжа изидан бориб, чакалаклар ичида беркиниб ётган ўлжани тута олади. Тозиларнинг кучли сезгиси ўрмонда ҳам, ўнқир-чўнқир жойларда ов қила олишига имкон беради.

Ундан ташқари, този ит овчи қуш билан жуфтликда ҳам ажойиб ишлайди. Бунда ит ўлжани очиқ жойга ҳайдаб чиқади, овчи томонидан вақтида учирилган лочин эса уни чангаллаб олади. Бу ов қилишнинг энг томошабоп ва самарали усулидир.

Манба: tugan.uz

[print-me]

Related posts

Мазали тарвуз танлаш бўйича маслаҳатлар

Жазирама иссиқдан сақланиш бўйича маслаҳатлар

Мазали мандарин танлаш бўйича маслаҳатлар