Мазали тарвуз танлаш бўйича маслаҳатлар

Тарвуз – энг севиб истеъмол қилинадиган полиз экинларидан бири. Айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида енгил ва мазали тамадди учун тарвуздан бўлак фойдали маҳсулот топиш мушкул. Калория миқдори кам ҳолда, тарвуз ўз таркибида бир қанча дармондори, танадаги заҳарларга қарши курашувчи амино кислоталарни жам қилган. Муздак тарвуз чанқоқни қондиради ва ҳатто совитилган ҳолда ҳар қандай музқаймоқнинг ўрнини босади.

Тарвуз танлаш вақтида қуйидагиларга диққат қаратинг:
  • Тарвуз пўстлоғи: тарвуз танлаётганингизда унинг пўстлоғи қаттиқ, ранги тиниқ, ярқироқ ва силлиқ бўлишига аҳамият беринг. Яхши пишган, ширин тарвузнинг пўстини осонгина тирноқ билан тирнаш мумкин;
  • Чертиб кўринг: уриб кўрсангиз, пишган тарвуздан жарангдор овоз чиқади;
  • Қуруқ банд: тарвузнинг «думча»си, яъни банди қуруқшаб турган бўлса, бу унинг пишганини билдиради.
  • Вазн: катта кўрингани билан енгил туйилган тарвузни танлаш керак. Бу унинг серсув эканидан дарак беради.
  • Сариқ доғ: тарвузнинг ерда турган қисмидаги доғи сарғиш ёки тўқ сариқ рангда бўлиши керак. Имкон қадар сариқ доғи жуда катта бўлган тарвузни танламанг. Сиз танлаган тарвузда умуман сариқ доғ бўлмаса янада яхши. Бу доғ тарвузнинг қуёш нуридан бебаҳра қолган қисмидир.
  • Тарвузни сиқиб кўриш: пишган тарвузни икки кафт орасида сиқиб кўриш мумкин, агар сиқишнинг имкони бўлмаса, демак хом.

Бундан ташқари, тарвуз танлаш пайтида қандай жойда сотилаётганини ҳам эътиборга олиш зарур. Меъёрлар бўйича, савдо нуқтаси айвонли бўлиши, тарвузлар соябон билан қуёшдан тўсилган бўлиши лозим.

Манба: erkak.uz

[print-me]

Related posts

Жазирама иссиқдан сақланиш бўйича маслаҳатлар

Мазали мандарин танлаш бўйича маслаҳатлар

Мандарин мевасининг фойдали хусусиятлари