Асал байрами қўргазма-ярмаркаси ташкил этилади

Юртимизда барча соҳалар каби асаларичилик соҳаси жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Ушбу тармоқда инновацион технологияларни самарали қўллаш натижасида йил сайин асал етиштириш ҳажмлари ортиб бормоқда.

Асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси ва «Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банки ҳамкорлигида 2019 йил 1-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси ташкил этилмоқда.

Ярмаркада тоғ асали, уяли асал ва 200 дан ортиқ бошқа турдаги асал маҳсулотлари намойиш этилади.

Шунингдек ярмарка давомида профессионал асаларичилардан соҳа сир-асрорлари ҳамда асалнинг шифобахш хусусиятларидан соғлиқни яхшлаш ҳақида маълумотга эга бўладилар.

Ярмарка «Ўзкўргазмасавдо» марказида (Тошкент шахри, Беруний кўчаси 41-уй) бўлиб ўтади.

Йилнинг энг ширин кўргазмаси ва Республикамизнинг барча ҳудудларидан келтирилган турли хил асал маҳсулотларини харид қилиш имкониятини ўтказиб юборманг!

Манба: uz.beekeepers.uz

[print-me]

Related posts

“Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди