“Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

Агробанк Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорликда “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилмоқда. Бу ерда сиз 2 ой давомида қуйидаги таълим йўналишларида билим оласиз: 

  • Чорвачилик; 
  • Паррандачилик;
  • Сабзавотчилик ва полизчилик; 
  • Иссиқхона хўжалиги;
  • Узумчилик (янги йўналиш);
  • Бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик модули.

“Фермерлар мактаби”да дарслар мутлақо бепул бўлиб, таълим жараёни билан боғлиқ барча харажатлар Агробанк томонидан қопланади. Сиз ҳам фермерлик ва тадбиркорлик йўналишларида замонавий билимларни эгалламоқчи бўлсангиз, унда @fermerlar_maktabi_bot ёки fermermaktab.uz сайти орқали ариза топширишга шошилинг!

Аризалар 20 сентябргача қабул қилинади.

Батафсил маълумот учун телефонлар: +99895-5008010, +99895-5008001

Related posts

2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади