Ёз фаслини тарвузсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳам хуштаъми, ҳам чанқоқни босиши билан у ҳаммамизнинг дастурхонимиздан жой олади. Тарвуз 90% сув ва шакардан таркиб топган.
Тарвуз истеъмол қилиш кўриш ва ақлий қобилиятни яхшилайди. Олимлар ўтказган тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келишдики, тарвузнинг мағзи А ва В6 витаминларига бойлигини кўрсатди. А витамини кўриш қобилиятини яхшилайди, В6 витамини эса хотирани мустаҳкамлаб, фикрлаш қобилияти тезлигини оширади.
Тарвуз организмни ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилади. Шунингдек, тарвуздаги ликопин деб аталувчи модда кучли антиоксидант хоссаларга эга бўлганидан қуёш нурларининг инсонга аёвсиз салбий таъсирига қаршилик кўрсата олади.
Тарвузнинг терига ҳам фойдаси катта. Қуруқ ёки янги узилган тарвуз пўчоғидан дамланган чой ёшлик гўзаллигини сақлаб қолишга ёрдам беради. Тарвуз юз терисини ёшартириб, рангини тозалайди, шу билан бирга, терига эластиклик бахш этади. Косметологияда тарвуз пўчоғидан ниқоблар тайёрланади. Бунинг учун тарвуз шарбатида намланган дока юз ва бўйинда 20 дақиқа давомида ушлаб турилади. Сўнгра юмшоқ сочиқ билан артиб олиниб, крем суртилади. Агарда юзингизда сепкил бўлса, шу соҳага тарвуз уруғидан тайёрланган эмулсия 20 дақиқа давомида қўйилади, сўнг ювиб ташланади.
Тарвуз шарбати эса холестеринни эритиб, организмдан чиқариб юборади. Шу боисдан ҳам тарвузнинг жигар касалликларида, гипертония ва атеросклероз касаллигида фойдаси катта.
Шунингдек тарвуз шарбати буйракларни ювади, майда тошларни эритади ва тузларнинг организмдан чиқишига ёрдам беради. Тозаланган буйраклар организмнинг тозаланиши учун ҳам зўр бериб ишлайди. Бўғимлар оғриғи қолади, артрит ва артрозлар ўтиб кетади.
Манба: zamin.uz
[print-me]