Томчилатиб суғориш тизимининг асосий фазилатларидан бири ундан сутка давомида назоратсиз фойдаланиш мумкин. Бундай суғориш тизимида бошқа суғориш тизими сингари тупроқ устида қатқалоқ ҳосил бўлмайди. Томчилатиб суғориш ускуналари тез ўрнатилади ва йиғишда қулай.
Бу турдаги суғоришнинг сабзавот ҳосилдорлигига таъсири бўйича тадқиқотлар натижасида кўра, бошқа усулда суғоришга нисбатан ўртача 1 метр квадрат жойдан ҳосилдорлик 20 фоизга ошади. Мевали дарахтлар ўстиришда томчилатиб суғоришдан фойдаланиш ҳам ҳосилдорликни ўртача 20-25 фоизга оширади.
Томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш самарадорлиги қуйидагича:
- ўсимликларни суғоришда қўл меҳнати сарфланмайди ва вақт тежалади;
- 40-50% сув ва минерал ўғит тежалади;
- ёмғирлатиб суғориш натижасида ўсимлик баргларида пайдо бўладиган куйиш ҳоллари йўқолади;
- ўсимликларда замбуруғли касалликлар йўқолади;
- тупроқ намлигини сақлаш имконияти туғилади;
- томчилатиб суғориш тизимини иссиқхонада қўллаш самара беради;
- томчилатиб суғориш тизимини эгат оралатиб суғориш пайтида тўхталиб қўйилмаса ҳам бўлади. Негаки томчилатиб томчилатгич тўхталиб қўйилмаса ҳам дозатор ишлаб туради, суғориш натижасида ўсимлик озиқлик ва микроэлементлар билан озиқлантирилади.
Эгилувчан суғориш шланглари совуққа чидамлилиги туфайли қиш мавсумида ҳам томорқадан йиғиб олинмаслиги мумкин. Томчилатиб суғориш тизими фойдаланиш учун қулар, ишончли ва чидамли. Унга сарфланган харажат бир неча ой давомида қопланиши мумкин.
Томчилатиб суғориш тизимининг ишлаш тартиби
Сув махсус шланга орқали томчилатгич дозаторга тушади. Дозаторнинг кичик жўмраги «стакан»га жойлаштирилган тақсимловчи қисмдан иборат. Сувнинг сарфланиши тақсимловчи қисми томчи дозаторининг тақсимотига боғлиқ. Ўсимликларни бир вақтнинг ўзида ҳам минерал ўғит билан озиқлантириш учун сув тушадиган идишга қўшимча минерал ўғитлар қўшилиши лозим.
Манба: «Иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш ва юритиш», Ғ.А.Саматов, Ж.Й.Йодгоров, З.Т.Сиддиқов
[print-me]