Силоснинг сифатини аниқлаш

Силос — барча ўтхўр жониворлар учун тўйимли озиқа ҳисобланиб, ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. Силоснинг органолептик кўрсаткичлари, намлиги, таркибидаги кислоталар миқдорига қараб 6 хил баҳо берилади:

  • Аъло сифат. Хушбўй ҳидли, ранги сарғиш яшил, поя эзилмаган, кислоталиги – ph 4,2; жами кислоталар миқдори 1,9–2,4 %, шундан 60%и сут кислота, 40% и сирка кислота. Ёғ кислота бўлмаслиги керак;
  • Яхши силос. Хийла сезиларли даражада мева ҳиди бор. Ранги сариқ, айрим ҳолда кулранг – яшил бўлади. Поя табиийлиги яхши сақланган, ph – 4,0; кислоталар йиғиндиси 1,5–2,5 % га тенг бўлади, унинг 40–59%и сут, 35–60%и сирка, 5%и ёғ кислоталардир;
  • Ўрта баҳоли силос. Янги пишган қора (жавдар нони) ноннинг ҳидини беради, тўқ жигарранг ёки қорамтир, поя хийла эриган, силос қўлга олинса, қўлда қорамтир рангли шилимшиқ модда шувалиб қолади, ph – 4,2; кислоталар миқдори 1–1,5% бўлиб, шундан 40–30%и сут, 50–70%и сирка,
    12%и ёғ кислоталари;
  • Тўлиқсиз ўрта сифат силос. Сирка кислота ҳиди келади. Силосни қўл кафтларига олиб мижғилаб ташланса, узоқ вақт давомида кафтлардан иринди ҳиди келиб туради. Ранги яшил ёки хира яшил. Поя эзилмаган, кафтда доғ қолдирмайди, ph 4,2–4,6. Кислоталар мажмуи 1–1,5 % бўлиб, шундан
    40–30%и сут, 50–70%и сирка, 12–21%и ёғ кислоталаридир;
  • Ёмон силос. Аммиак ёки тузланган селедка-балиқ ҳиди келади. Ранги яшил, қорамтир ёки тўқ жигарранг. Поя эриган, шиллиқсимон, ёпишқоқ. Қўлга олинганда кафтга ёпишади, ph 4,7–6,0. Кислоталар йиғиндиси 1 % бўлиб, шундан 29%и сут, 21%и ёғ кислоталаридир;
  • Жуда ёмон силос. Гўнг ҳиди келади. Ранги бўғиқ яшил. Қўлга олиб кафт орасида уқаланса, кафтда қора ранг ифлос доғ ёпишиб қолади, ph кўрсатгичи 6–7 га тенг бўлади.

Силос яхши истеъмол этилишини таъминлаш учун уни углевод моддасига бой илдизмевали озиқлар билан бирга едириш яхши натижа беради. Илдизмевалар силоснинг таркибидаги қуруқ модда ва органик кислоталарнинг яхши ҳазм бўлишини таъминлайди. Шунингдек, силосни юқори сифатли пичан ёки кўкат ўт билан аралаштириб беришнинг ҳам ўзига хос аҳамияти бор. Силос бериб боқилаётган молларнинг озиқ рационига минерал моддалар ҳам киритилиши мақсадга мувофиқ.

Манба: «Қишлоқ хўжалик молларини озиқлантириш», Б.М.Тожибоев, И.Э.Ҳошимов

[print-me]

Related posts

Чорва молларини ташиш қоидалари

Қутуриш касаллиги хавфи ва профилактикаси

Қуёнларни бўрдоқига боқиш бўйича тавсиялар