Чорва молларини ташиш қоидалари

Парвариш қилишга олинадиган қорамолларининг боқиладиган жойдан олиб, бозорга олиб кирмасдан тўғридан-тўғри молхонага олиб борилиши энг тўғри йўл ҳисобланади. Бозорга олиб кирилган чорва молларида йўл стресси, кутиш стресси, очлик ва ташналик стресслари кузатилади. Бозорга олиб келинган қорамоллар бошқа
моллардан касаллик юқтириб олиши ҳам мумкин.

Чорва молларини ташишда транспорт воситасининг қорамолларни ташиш учун қулай бўлишига эътибор бериш керак. Ташиш пайтида чорва молларининг бир-бирини эзиб ташламаслиги ва жароҳат етказмаслигининг олдини олиш мақсадида ҳар бири учун етарли даражада жой ажратиш керак.

Масофаси 300 км гача бўлса, автомобилда ташиш иқтисодий самара беради. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари махсус тайёрланган автомобиларда ташилади.

Йўл масофасига қараб, қорамоллари ташиш пайтида вазн йўқотиш ҳолатлари кузатилади. Вазн йўқатилиши йўл узайгани сайин ортиб боради. Вазн йўқатилиши 24 соатлик йўл юриш давомида 3-4 фоизни, 36 соатлик йўлда эса 4,5-5,5 фоизни ташкил қилади.

Қорамолларнинг ташиш масофасига қараб жами тирик вазнига нисбатан вазн йўқотиш (% ҳисобида)

Йўл масофаси (км)Қорамоллар
40 км гача1,2
40-802,1-3,1
100-1503,5-3,8

Вазн йўқолишини олдини олиш мақсадида қорамолларга 6-7 соатдан кўпроқ вақт талаб қиладиган йўллар бўлса уларга дам бериш, суғориш, 4-5 кг пичан бериш керак.

Манба: Қ.Ж.Шакиров, «Қорамолларни парваришлаш» китоби (Агробанкдан 100 китоб тўплами)

Related posts

Қутуриш касаллиги хавфи ва профилактикаси

Қуёнларни бўрдоқига боқиш бўйича тавсиялар

Сигирлар сут маҳсулдорлиги нималарга боғлиқ?