Асаларичиликда май ойида бажариладиган ишлар

Илиқ баҳор-ёз мавсумида гул ва дарахтларда гул чанги ва аралашмалари етарли бўлган пайтда асаларилар оиласи тез суратда кўпайиб боради. Уларнинг кўпайиши ва асал йиғиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек асалариларнинг кўч бўлишининг олдини олиш мақсадида ўз вақтида уяларни кенгайтириш зарур.

Асалариларнинг кўч бўлиши деганда оналик оиласининг деярли тенг 2 қисмга бўлиниши тушунилади. Бунда, биринчи қисми аввалги яшаш жойида қолади, иккинчи қисми эса (қари ёки ёш она асалари билан бирга) янги турар-жой излашга киришади. Асаларилар кўчи – бу она асалари оиласидан ажралиб чиққан асаларилар сони. Асаларилар кўчи – бу табиатда турни асраб қолиш имконини берадиган ирсий хусусият.

Сушли рамкалар ҳисобидан уяни кенгайтириш

Табиатдан олинадиган асаларилар озиғи (асал) ҳали унчалик кўп бўлмаган ҳолда уяни сушли рамкалар ҳисобидан кенгайтириш мумкин. Сушли рамка арилар урчиётган рамка ортидан четдан қўйилади. Гап шундаки, тухумли рамка янги қўйилган рамка билан қолганларидан ажратиб қўйилса, асаларилар она асаларини йўқ деб ўйлайди ва бу рамкада она асалари учун уя қура бошлайди. Сушли рамкани асаларичилар жамиятидан сотиб олиш мумкин. Даставвал битта қути учун 2 та сушли рамка сотиб олиш керак.

Жигар ранг сушли рамка

Сушь қора эмас, оч жигар ранг ва тоза бўлишига эътибор беринг. Келгуси йил, эрта баҳорда уяни кенгайтирар экансиз, тухумлар етиштирилган жигар ранг сушдан фойдаланинг. Она асалари оч рангли рамкадан кўра, бундай фойдаланилган рамкани хуш кўради. Оч ранг қуруқликдан кечроқ – баҳорда фойдаланинг.

Уяни кенгайтириш учун сунъий мумкатакдан фойдаланиш

Взяток кўпайганда сунъий мумкатак ҳисобидан уяни кенгайтириш зарур. Мумкатакларни кўздан кечириш орқали бу ишнинг вақтини тўғри белгилаш мумкин – асаларилар ячейкалар деворларини оқ мум билан қуришни давом эттира бошлаганда сунъий мумкатак ҳисобидан уяни кенгайтириш керак.

Сунъий мумкатак листлари тўплами

Сунъий мумкатакни сотиб олишда унинг сифатига эътибор қаратинг – мумкатаклар чўзиқ эмас, тўғри шаклда бўлиши, мумкатакнинг ўзи эса оч сариқ тусли, шаффоф ва мустаҳкам бўлиши зарур.

Эринмасдан битта тўпламдаги листларнинг сонини санаб чиқинг. Беш килоли тўпламда 58–60 дан ортиқ лист бўлмаслиги лозим. Уларнинг сони 70 та ва ундан кўп бўлса, бу мумкатаклар юпқалигидан ва қуёшда эриб кетиши мумкинлигидан далолат беради.

Рамкаларни кенгайтириш

Мумкатакни уяга қўйиш учун уни рамкага тортиб, ўрнатишингиз зарур. Бунинг учун аввалига рамкага ёнламасига беш қатор сим тортинг. Биринчи сим рамканинг юқори қисмидан 20 миллиметр масофада жойлаштирилиши керак, қолган тўртта симни оралиғи тенг масофада тортинг. Симни тортиш учун аввалига бигиз ёки тешгич билан рамка планкасида зарур жойларда тешик ясанг, сўнгра симни барча тешиклардан ўтказинг. Чиқиш жойида маҳкамлаб
қўйинг. Сўнгра симни яхшилаб тортиш зарур.

Энди сунъий мумкатакни бироз истилган ғалтакмола билан рамканинг юқори брусига маҳкамлаш лозим. Бунинг учун рамка секинлик билан лекалода ётган мумкатакка қўйилади. Сўнгра ғалтакмола шпораси билан симларнинг устидан юригизилади. Натижада сим мумга сингиб кетади.

Тежамкорлик қилиб рамкаларга сунъий мумкатакни полосалар билан ёки тўлиқ бўлмаган листларни ўрнатиш керак эмас. Бу асалариларнинг ишга лаёқатини пасайтиради. Кўплаб эркак асаларилар пайдо бўлишига олиб келади.

Сунъий мумкатакли рамкаларни ён томондан, тухумли четки рамкалар билан асалли мумкатаклар орасига қўйинг. Ушбу рамка тухумлар билан тўлдирилганда уни уянинг ўртасига яқинроқ қўйинг.

Манба: «Асаларичилик – бошловчи асаларичилар учун» М.К.Минзафаров, Н.А.Музафарова

Related posts

Асаларичиликда февраль ойида бажариладиган ишлар

Асаларичиликда август ойида бажариладиган ишлар

Ариларнинг қишдаги ҳаёти